Қуръон ва ҳадисларда “силайи раҳм” .

23-08-2021, 12:33 admin Мақолалар 551

Қуръон ва ҳадисларда “силайи раҳм” .
Ислон динида қариндошлик алоқалари тушунчаси силайи раҳм ибораси орқали ифодаланиб, бунда “Сила” –алоқа, “раҳм”-қариндошлик деган маъноларни англатиб, бу муносабатлар Аллоҳ таоло ва инсон ўртасидаги алоқалар давомийлигини таъминловчи омил эканлигига алоҳида урғу берилади. Бу борада Набий (а.с) шундай дедилар: “Раҳм раҳмондан олингандир. Бас, Аллоҳ “Сени ким узса, мен ҳам уни узаман. Ким сени боғласа, мен ҳам уни боғлайман”, деди ”.
Ислом дини таълимотига кўра, қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб боғлаганлар жумласига ака-укалар, опа-сингиллар, амаки, тоға, хола, аммлар, уларнинг фарзандлари, қуда-андалар, куёв ва келинлар ҳам киради.
Қуръони каримнинг ўндан ортиқ оятларида қариндошлик алоқалари тўғрисида гап кетади. Оятларда “силайи раҳм”- Аллоҳ таоло ва инсонлар ўртасида аҳд ила мустаҳкамланган ришта. “Аллоҳ боғланишга буюрган….”(Бақара, 27) ҳар бир оқил киши зиммасида турувчи, эзгулик билан адо этилиши лозим боғлаган “…баъзи яхши кўрган молидан қариндошларига берадиган” (Бақара,17) ҳақ дея таърифланади .
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло: “ Қариндошларига мискин ва йўловчига хайр-эҳсон қилиш билан” ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! (Исро,26) деган. Бу оятда Аллоҳ таоло қариндошларнинг бир-бирларида ҳақи борлигини билдирмода.
Мана шу ўринда ёши улуғ қариндошлар билан алоқаларга алоҳида урғу бериш гўзал инсоний ва исломий хулқ-одобдандир. Уларнинг ёши, тажрибаси баракаси туфайли силайи раҳм қилувчиларга қўплаб фойдалар етади.
Пайғамбар (алайҳис салом) ҳадисларида ҳам мусулмонлар силайи раҳмга чақирилиб, қариндошлик алоқаларини узганларни охиратда оғир синовлар кутаётганлиги ҳақида огоҳлантирилган. Шу билан бирга, қариндошлар билан боғланиш савоби инсонга етадиган яхшиликларнинг энг тезкори, инсоннинг ризқи мол, умри узоқ бўлиши боиси эканлиги, қариндошларга қилинган садақа-ҳам садақа, ҳам силайи раҳм ўрнига ўтишини башорат қиганлар.
Пайғамбаримиз (алайҳис салом)ўз ҳадисларида : “Ким Парвардигорга тақво қилса ва қариндошликни боғласа моли кўпаяди, ўлим муддати ортга сурилади, яқинлари уни яхши кўради”; “Ким умрини узун бўлишини, ризқининг кўпайишини истаса, ота-онасига ва қариндошларига яхшилик қилсин”; “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса у силайи раҳм қилсин”, деганлар. (Бухорий ва Термизий ривояти)
Абу Дардо (р.а)айтади: Расуллулоҳ (алайҳис салом) шундай марҳамат қилганлар: “Сизларга рўза, намоз ва садақанинг даражасидан ҳам устун бўлган бир нарсани айтайми?” “Албатта, (Ё Расуллулоҳ айтинг)” дейишди. “Қариндошлар (дўстлар) орасини ислоҳ қилишдир, чунки қариндошлар (дўстлар) орасини бузиш (динни) қиришдир (йўқотишдир)”, дедилар.
Бугунги кунда инсонларда мол-дунё, мансаб, данғиллама уй-жой, қатор-қатор машина, зебу-зийнатга бўлган қизиқишлари ортиб бораётган бир пайтда силайи раҳм”нинг йўқолиб бораётганлиги қалбларимизга озор бермоқда.
Келинг азизлар, меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатларини кундалик турмуш тарзимизга айлантириб, Қуръон ва ҳадис илмларига риоя қилиб яшайлик.
Саодат Довидова Нурота туман “Шаҳристон” МФЙ отинойиси.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш