Қалбларнинг раҳмати
Бир донишманддан “ Мурувват нима?” деб сўраганларида: “ Қариндош уруғ, дўсту ёрлардан етган жафоларни кечиришдир” , деб жавоб берди.
Агар бир дарахт шоҳлари кесилса, ўрнига бошқаси кўкариб чиқади. Аммо меҳр –муҳаббат, раҳм –шафқат ниҳоли жафо арраси билан кўкармайди.
Биз фарзандларимизни, ёшларимизни : “Раҳмдил, шафқатли бўл,” деган насиҳатлар билан тарбиялймиз. “ Раҳм - бировларнинг ҳолига ачиниш, биров учун жон куйдириш, “шафқат эса аяш демакдир.
“ Раҳим” – Аллоҳ таолонинг сифатлари, марҳаматли, раҳм қилувчи демакдир.
“Тангридан раҳм агар таьма қилсанг, аввал ўлмоқ кераксен элга рахим”.
“Ҳар кишиким улусқа раҳм этмас анга раҳм айламас Раҳиму Карим”
А. Навоийнинг ушбу хадисларининг маъноси:
Расулуллох(с.а.в) дедилар : “Рахм қилувчиларга Рахмон рахм қилади. Ердаги кишиларга рахм қилинглар. Осмондаги зот сизларга раҳм этади”. Бу шарафли хадисдан Аллох осмонда экан деб тушунмаслик керак. Зеро, Аллох маконга мухтож эмас. Яна дедилар:”Ким одамларга раҳм этмаса Аллох ҳам унга раҳм қилмайди.”
“Рахмат” сўзи ташаккурни англатишидан ташқари “Марҳамат,мурувват” маъноларини беради.
Хазрати Нўмон ибн Башр қилинган ривоятда Расуллулоҳ (с.а.в) дедилар: “Мусулмонлар бир-бирларига насиҳат қилиб юрмоғи ва ўзаро раҳмли бўлмоғи лозим. Улар бир тану бир жон кабидирлар”.
Имон аҳлидан бўлган мўмин бошқа бир мўмин биродари учун қайғуради, унинг ғамига шерик бўлади, дардига даво топишига урунади , тунларни уйқусиз ўтказади то биродари қайғудан халос бўлгунга қадар бир тану бир жон бўлиб, оила аъзоси қаби чарх уради. Уни ҳар қандай моддий ва маънавий машаққатлардан қутқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам мўминга бирор озор етганда бошқаларни ҳамдардлик билдиришлари ёрдам беришлари лозим.
Инсон борки, оламга меҳр-шавқат билан қарасинки, шунда у инсон бўлади. Мусулмон киши ўзининг ҳаққи ва эхтиёжларини адо эткани каби биродарлирини ҳам ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилиш керак.
Машҳур фиқх ва мухаддис Ибн Ато дейдилар: “Кишининг тўғри ё эгрилиги, мўмин ё осийлиги соғлик чоғида ва мусибат онида маълум бўлади. Агар соғ саломат кунларида шукр қилсаю, мусибатга дучор бўлганида Аллох таолога зорланаверса, у ғирт ёлғончилардандир”.
Биз – ўзимиз қандаймиз? Атрофимиздагилар, яқинларимиз қандай? Буни чуқурроқ ўйлаб сўнг қўлимизни дуога очиб:
-“ Раббимиз Аллоҳ! Бизларни Ўзинггагина севдир ўз нафсимизни енгишга ёрдам қил, кишиларга раҳм қилсанг Аллох ҳам сизнинг хато гуноҳларингизни яширади ,шарафли хадисга риоя этувчилардан қил. Инсонларни рахм шавқат бобида азаматли қил ва ёмон хулқлардан узоқ қил. Мехр ва шавқат қалбларимизни битмас туганмас хазинаси бўлсин! Бир -биримизга мехр кўзи билан қарайлик, ана шу мехр қалбларни бир бирига боғласин. Фарзандларимиз, зурриётларимиз, қалбимиз меҳри, юрагимиз ҳарорати билан хақиқий мусулмон бўлиб улғайсинлар!” Омийн.
Навбаҳор туман Чорвоқгузар отинойиси С.Жумаева