Мазҳабсизлик - залолатга йўл

14-05-2022, 22:40 admin Мақолалар 448


Мазҳабсизлик - залолатга йўл
Бугунги мавзумиз ҳозирги кунда долзарб бўлган, мусулмонлар орасида ихтилофларга сабаб бўладиган мазҳаблар ҳақида бўлади.
Маълумки, Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга бо-лиқ барча масалаларнинг ечимини У зот ўзлари баён қилиб берар эдилар. Вафотларидан кейин одамлар билмаган масалаларини асосан саҳобалардан сўрар эдилар. Гоҳида учраб қоладиган қийин масалаларни ечиш учун эса энг билимдон саҳобалар йиғилиб маслаҳат қилишар ва фатво беришарди. Кейинчалик саҳобалар яшаш ва динни ёйиш учун турли юртларга кўчиб кетдилар. Шунда одамлар ўзлари суҳбатларига етишган саҳобаларнинг фатволарига амал қилишарди. Ўша даврнинг марказий шаҳарлари – Мадинада Абдуллоҳ ибн Умар, Кўфа шахрида Абдуллоҳ ибн Масъуд, Маккада Абдуллоҳ ибн Аббос, Мисрда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумларнинг фатволарига амал қилиб келинарди. Шу зайилда саҳобалар мазҳаблари шакилланиб бошлади ва уларни сони хаттоки йигирмага яқин эди. Замонлар ўтиши билан ана шу йигирмага яқин мазҳабдан тўртта буюк мазҳаб қолди. Қолганларининг баъзи фатволари турли китобларда учраб туради холос.
Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозирги вақтда кўп ихтилофларга сабаб бўлаётган “Динда мазҳабга эргашиш йўқ!”, “Саҳобалар даврида мазҳаб бўлмаган” каби пуч даъволар мутлақо асоссиз.
Мазҳабга эргашиш – шахсга эмас, балки айнан Қуръон ва суннатга эргашиш саналади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай мархамат қилган:
“Агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг” (“Наҳл” сураси 43-оят). Оятдаги зикр аҳлидан мурод мужтаҳидлар, уламолардир.
Тўрт фиқхий мазҳаблардан бирига эргашиш борасида бир қанча олимлар фикрларини келтирамиз.
Буюк муҳаддис олим Абдулҳақ Деҳлавий роҳматуллоҳ шундай деганлар: “Ислом динининг тўртта йўли – мазҳаби бор. Ким шу йўллардан бошқасини тутса, батаҳқиқ адашибди. (“Шарҳу сафарус-саъада” китоби).
Имом Ал-Мардовий роҳимаҳуллоҳшундай дейдилар: “Ижтиҳод қилишга лаёқати бўлмаган ҳар бир кишига бирор муайян мазҳабга тақлид қилиш лозим бўлади. Бундан фақат ижтиҳод даражасига етган киши мустаснодир”(“Риоятул – кубро” китоби).
Мингдан ортиқ китоб таълиф қилган ҳанафий мазҳабининг буюк олимларидан бири Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳ айтадилар: “Мен йигирма беш йиллик илмий тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир-оқибат динсизликка олиб борар экан” (“Малфузот” китоби).
Бизга маълумки муайян мазҳабга тақлид қилган мусулмонлар ҳозирда ҳам, ҳозирги кунга қадар ҳам умматнинг мутлақ кўпчилигини ташкил қилган. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонни лозим тутинг”, -деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, айнан кўпчиликка эргашиш, мазҳабга эргашишдир! Уни инкор қилиш эса шаръий кўрсатмаларга ва бутун Ислом уламоларига қарши чиқиш ҳисобланади. Зеро, Ислом тарихида бирор муфассир ёки муҳаддис ёхуд фақиҳни бемазҳаб бўлгани маълум эмас. Фақатгина мужтаҳид булган кишилар бундан мустасно холос.
Навбахор туман “Ахтам саҳоба” масжиди имом-хатиби: Абдуғафур Назаров
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш