“Бахтсиз никохларнинг сабаблари”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллалоҳу алайҳи васалламнинг никоҳ хусусида “Аллоҳнинг ёмон кўрган сўзларидан бири “талоқ” сўзидир. Бу сўздан ҳатто осмонлар ҳам титрайди” - деган маънодаги ҳадиси шариф бор. Шунинг учун оилани сақлаб қолишга икки тараф ҳам бутун чораларни кўрмоқлари лозим бўлади. Аммо ҳаётда бахтсиз никоҳлар ҳам учраб турадики, бу никоҳ натижасида эр ва хотиннинг икковлари ёки бировлари бир умр азобда ўтадилар. Бундай никоҳ ҳақида ҳалқимиз уларнинг никоҳлари “ ёлғон тақдир” экан ажралиб кетишди дейдилар.
Инсон бу дунёга бир марта келади. Нима учун у бировнинг бахтини уйлаб ёки бировнинг кўнглига қараб яшаб ҳаётини азоб уқубатда ўтказиши керак. Унда у ўзи учун қачон яшайди. Аллоҳ таоло адолатсизликни севмайди, албатта.
Аллоҳнинг илоҳий китоби Қуръони каримда оилавий ҳаётнинг ана шу жиҳати ҳам назардан четда қолмаган. Агар эр - хотин бирон бир сабаб билан ажралиб кетсалар, иккови ҳам ноумид бўлмаслиги, тушкунликка тушмаслиги ва Аллоҳ уларнинг ҳар иккаласига ҳам бахт ато этиши мумкинлиги ҳақида 4- “Нисо” сурасининг 130-ояти нозил бўлган: ”Бордию, эр хотин ажралиб кетсалар, Аллоҳ иккаласини ҳам ўзининг кенг карами билан беҳожат қилиб қўйгай.(Яъни ҳар иккаласига ҳам аввалги турмушидан яхшироқ эр ёки хотин насиб этиши мумкин, деб тасалли бермоқда) Аллоҳ фазлу карами кенг ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир” .Бу ҳақда Аллоҳ яна шундай деган: “Яна , Уни Ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас,(Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилур.Албатта, Аллоҳ Ўзи хохлаган ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарсалар учун ўлчов (миқдор) қилиб қўйгандир”(65 “Талоқ” сураси, 3-оят).Турмуш қуриш ниҳоятда жиддий, оғир масала бўлиб, бунга аксарият кишилар енгил- елпи қарайдилар. Кўпинча ёшлар 5 -6 марта учрашганларидан кейин таваккал қилиб турмуш қуриб қуяқолишади. Холбки, икки ёшнинг бир бирларига “юлдузлари- юлдузларига “ туғри келишлиги, ҳам жисмоний, ҳам руҳий, ҳам ақлий, ҳам насабий томонларининг бир-бирларига тўғри келиши, таги, зоти, бойлиги, ўртаҳоллиги ёки камбағаллиги , дунёқарашлари , жамиятда тутган ўринлари, мавқеълари ва шу каби кўпдан-кўп ҳолатлар бир-бирларига мос келишлари кўпинча катталар ва ёшлар ўртасида етарли эътиборга олинади. Натижада қурилган турмуш баъзан совуқ, кўнгилсиз бўлади Улар ажраб кетмасаларда, кейинчалик бу турмушларидан зимдан норизо бўлиб юрадилар. Бу орада фарзандлар туғилган бўлади, уларни эса етим қилиб бўлмайди, энди бу ёғига чидашга туғри келади.
Ҳар бир жойда ташкилотда, корхонада бошлиқ, раҳбар бор. Оилада эса эр-раҳбардир. Бу борада Аллоҳ Қуръоннинг 4- “Нисо” сурасининг 34 -оятида :”Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб-Аллоҳ уларнинг бирлари (эркаклар) ни бирлари (аёллардан) дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва эркаклар ўз оиласига ўз мол мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида ) солиҳалари бу (Аллоҳга ) итоатли ,ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли , яъни эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчилардир” деб-эркакларни оила бошлиғи қилиб тайинлаб қўйган .Оилада хотин ҳам, фарзанд ҳам , бунга буйсуниши шарт.Қайси хонадонда Аллоҳнинг ана шу амрига эр ёки хотин томонидан риоя этилмас экан, бу хонадондан файзу барокот кетиб, хонадон таназзулга учрайди ва оила турли нохушликлар, кўнгилсизликлар , бахтсизликлар, кулфатлардан боши чиқмай қолиши мумкин. Бунга эр ҳам йўл қўймаслиги, хотин ҳам интилмаслиги керак.
Оилада эркак подшоҳдир, хотин эса вазирдир. Вазир фақат яхши маслаҳатчидир, ҳукмдор эмас. Қайси оилада ана шу низом, интизом амалда экан бу яхши оиладир.Ўғилни уйлантиришда, қизни турмушга беришда аввало ана шуларга эътибор бериш керак. Ундан кейин эса ёшларнинг соғлиги, дунёқараши, маълумоти, икки оиланинг яъни куда томонларнинг бир бирига тенглиги , мослиги ва ҳоказолар инобатга олинса бахтли оила қурилган бўлади.
Нурота тумани бош имом хатиби хотин кизлар
масалалари буйича ёрдамчиси : М. Джуманазарова.