Ислом поклик устига қурилган диндир! Аслида, шу оддий туйилган бир жумла замирида қанча маъно ва кенглик ётади?!
Азиз муштарий, биласизми, Исломда асли тўғри ҳаёт тарғиботи барқ уриб турушини! Бир ўйлаб кўринг, руҳ, жисм, қалб, фикрлар, соғлик, атроф-муҳит, қадрият ва инсонийлик поклигини... Қарашлар тушунчалар поклигини!
Биз покликни аввал қалбимиз, тушунчаларимиз ва руҳиятимиздан бошлашимиз даркор. Масалан, бир инсонни камчиликларидан олдин, унинг яхши жихатлари ҳақида ўйланг! Камчиликни эса ўзингиздан ахтариб, тўғирлашга ҳаракат қилинг. Бир тасаввур қилинг, ҳамма шундай яшаса жамиятимизда қандай ўзгаришлар бўлар эди?
Масалан, Аллоҳга ибодат ва тавозени билдириш, Аллоҳ олдида ожизлигингиз ва унинг оддий қули эканлигингиз, тақдирингиз Унинг изнидалиги, ундан гуноҳларингиздан покланишингизни сўраб, ундан бошқага бош эгишни истамай сажда қиласиз! Бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Зеро Аллоҳ, «Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдурман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт» дейди Қуръони Каримда. Аммо, баъзи инсонларни нопок тушунчалари ва қарашларининг носоғломлиги туфайли, инсон бемалол фарз бўлган амали, яъни намозини адо эта олмайди!
Тана поклиги! Таҳорат ва ғусулнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида биласизми?! Айтиб адо қила олмаймиз! Маълумот ўрнида оддий мисол келтириб ўтсам, «вабо» касали ўрта асрларда диний қарашлар носоғломлиги туфайли келиб чиққан. Ўша даврда руҳни поклаш учун, Европада одамлар бор йўғи умри давомида икки, ёки бир бор ювинишган. Ахлатларни кўпайгани ва бундай муҳит сабабли касаллик кенг авж олган.
Азиз муштарий мавзумиз ҳақида узоқ баҳс қилсак, исбот ва намуна келтирсак бўларди, аммо биз бир-икки мисол келтирдик холос. Хулоса ва таҳлил, мавзуга кенг кириб бориш ўзингиздан! Зеро, поклик имондандур ва у динимизнинг асосий устуни.
Ҳабиба Эшмуҳаммад қизи