​Истиғфорнинг мукофоти.

7-05-2022, 17:19 admin Мақолалар 378

​Истиғфорнинг мукофоти.

Солиҳлардан баъзилари: “Рамазонда қилган дуоларимиз ижобатини Шавволда кўрдик”, дейишган экан.
Аллоҳим, биз ҳам фазлу карамингдан умидвормиз” Хаётимиз да нималар содир бўлишини билмаган эдим ўшанда.
Кейинги ҳафта бир танишим қўнғироқ қилиб, кўришмоқчи эканини айтди. Бироздан сўнг Дилбархон турмуш ўртоғи ва бир эр-хотин билан келди.
Кўчада озроқ гаплашдик. Негадир улар кўрган-кечирганларим, қандай ишлар қилганим, ҳозирги аҳволим билан қизиқишди. Суҳбатдан сўнг эса мени меҳмонга чақиришди. Ўшанда Шавволнинг боши эди. Таклифни қабул қилиб, кечга фарзандим билан Дилбархоннинг уйига бордим. Имонлашиб, суҳбатлашиб ўтирдик. Кетмоқчи бўлиб қўзғалганимизда улар: “Ҳозир сизга совғамиз бор”, деб қолишди. Ҳайрон бўлиб турсам, бир қутини қўлимга тутқазишиб, уни очишимни айтишди. Очиб қарасам, ичида қандайдир калит турган экан. Уни секин қўлимга олдим ва мезбонларга савол нигоҳи билан қарадим.
– Опа, бу сизга аталган уйнинг калити! Дин йўлида шунча хизмат қилибсиз ва қилмоқдасиз. Буни биздан туҳфа ўлароқ қабул қилинг, – дейишди.
Ўша пайтдаги ҳолатни тасвирлаш қийин. Шу лаҳзаларда йиллаб бошдан ўтказган машаққатларимиз, ижарама-ижара юриш, уй эгасининг кўзига мўлтираб қараганларимиз, ижара ҳақини ўз вақтида беролмаган маҳалда эшитган миннатларимиз, қорли-қировли кунларда шаҳарнинг у четидан бу четига кўчганларимиз, баъзан уй тополмай, ҳатто бировларнинг ертўласи ёки сўриларида яшаганларимиз – ҳаммаси кўз олдимдан бирма-бир ўтди. Бирдан саждага йиқилдим...
Шу уй билан барча қийинчиликларим барҳам топган эди. фарзандларим билан доимий рўйхатга киришимиз ҳам осон кечди.
Оиламиз билан Аллоҳга шукроналар айтиб, ушбу хайрли ишга бош қўшган ҳар бир савобталаб юртдошимизни дуо қилдик. Шу уйда намозларимизни ўқиймиз, рўзаларимизни тутамиз... Иншааллоҳ, ушбу ибодатлар савобларидан шу уйни эҳсон қилган саховатли инсонларга ҳам бориб туришидан умидвормиз.
Ўша кезларда истиғфор айтишни бошлаган эдим. (Буни айрим қийинчиликка учраб турган юртдошларимизга фойдаси тегар, деган мақсадда билдирмоқдаман.) Бир маърузада ким машаққатга дучор бўлса, қирқ мингта истиғфор айтишини, унинг фазилати билан ўша қийинчилик кетишини эшитган эдим. Шунингдек, бир устозим ҳам: “Кўп истиғфор айтинглар, ажаб эмас, Аллоҳ уй берса”, деб насиҳат қилганди. Мен ҳам истиғфор ҳамда Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида айтган дуоларини етмиш минг марта айтдим. Ана шу зикрлар ҳамда Рамазон ойида ифторлик дарстурхонлари устида қилинган дуолар фазлидан Аллоҳ таоло оиламга бошпана насиб этди. Ўзига беадад шукр!
Азизлар, сизлар ҳам кечикманг! Ушбу зикр ва дуоларни бошланг, дуода бардавом бўлинг. Шояд, нафақат бу дунё, балки охират машаққатларидан ҳам қутулсангиз.
“Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ”, денг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кунда етмиш марта истиғфор айтган эканлар.
Ҳар биримиз ўз муаммоларимизни катта деб ўйлаймиз. Аммо наҳанг балиқнинг қорнидаги Юнус алайҳиссаломнинг ғамларидан кичикдир, тўғрими?! Ушбу пайғамбарини дуосининг баракаси билан сувнинг тубидан, балиқнинг қорнидан қутқарган Зот бизга ҳам муаммоларимиздан қутулишимизга ёрдам беришга қодир! Шундай экан, қуйидаги дуони тинмай айтаверайлик:
“Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн”
(“Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим”).
Азизлар, мен ўз ҳаётимда содир бўлган мўъжизали воқеани айтиб бердим. Мақсад – Аллоҳнинг неъматини изҳор қилиш. Зеро, У Зотнинг берганларини мақташ мумкинлигини, бу ҳақда тўлиб-тошиб гапириш кераклигини уламолардан эшитган эдим. Зеро, бу шукрона бўлар экан. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бу У Зотнинг менга берган беадад неъматларидан бир мисол, холос. Иншоаллоҳ, охиратда ҳам мени ва барча мўминларни бундан ҳам кўпроқ қувонтирсин, деб дуо қиламиз.
Азизларим, нима демоқчимиз: Оллоҳим ўзи томон узатилган қўлни қуруқ қайтармагани каби, зарра эҳсонни хам миллионларга алмаштира олувчи
Зотдир.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш