АМАЛЛАР ТАРОЗИДА. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бошларини Оиша онамизнинг тиззаларига қўйиб ухлаётган эдилар. Оиша онамиз охиратни эслаб йиғладилар. Ҳатто кўз ёшлари сарвари оламнинг ёноқларига тушиб, у зотни уйқудан уйғотиб юборди. Шунда оллоҳнинг расули:" Нега йиғлаяпсан, эй Оиша? "-дедилар." охиратни эсладим. Сиз пайғамбарлар Қиёмат кунида аҳлингизни эсга оласизми? "-деб сўради Оиша онамиз." Жоним измида бўлган Зотга қасамки, уч ерда киши кишини эсга олмайди: Тарози қурилиб, амаллар тортилаётган пайтда (чунки ўша пайт Одам фарзандининг кўзи енгил ё оғир келаётган тарози палласига қадалган бўлади); Номаи аъмоли берилаётганда (бу пайтда банданинг назари ўнг ё чапдан келаётган номадан узилмайди); Ва Сиротдан ўтаётганда.
Анас ибн Молиекдан ривоят қилинади: "Қиёмат куни Одам фарзанди тарозининг икки палласи орасига келтирилади. Унга бир фаришта вакил қилинган бўлади. Агар банданинг тарозиси оғир келса, фаришта одамлар эшитадиган овозда нидо қилади:-фалончи абадий саодатга эришди,-агар тарозиси енгил келса, фаришта барча эшитадиган овозда:-фалончи абадий бадбахтликка юз тутди, -дея нидо қилади. Тарозининг савоблар қўйиладиган палласи енгил келганида азоб фаришталари қўлларида темирдан бўлган тўқмоқлар билан, устиларида оловли кийимларда келишади ва дўзахнинг насибасини дўзахга олиб кетишади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат ҳақида дедилар:" Аллоҳ таоло Қиёмат куни одам алайҳиссаломга нидо қилиб: Эй одам, тур, жаҳаннамийлар гуруҳини жўнат,-дейди.-Улар қанча?-деб сўрайди Одам алайҳиссалом.
Ҳар мингтадан қўққиз юз тўқсон тўққизта!
Бу сўзларни эшитган саҳобалар қаттиқ ғамга ботдилар, кулиш нелигини унутдилар. Расули акрам асҳобида содир бўлган бу аҳволни кўриб: "Амал қилинглар, хушхабар беринглар! Муҳаммаднинг жони уники бўлган Зотга қасамки, дунёда сиз билан бирга яна иккита махлуқ бор..
Ким улар, эй аллоҳнинг расули?-дейишди.
Яъжуж ва Маъжуж, -дедилар расули акрам. Қавм энди ўзига келди. Расулуллоҳ айтдилар" Амал қилинглар ва хушхабар беринглар! Муҳаммаднинг жони уники бўлган зотга қасамки, Қиёмат куни одамлар орасида сизлар туянинг ёнбошидаги холдек, отнинг тиззасида бўртиб, қавариб турган қашқадек кўзга ташланасизлар ". Сахобалар исломда, иймонда собиқ қадам бўлишган Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин.
Қуръони каримда зикр қилинади:" Амаллар тўғри тортиш ўша куни бўлур. Бас, кимнинг тортилган яхши амаллари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир. Кимнинг тортилган яхши амаллари енгил бўлса, бас, улар Бизнинг оятларимизга кофир бўлиш билан зулим қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир.(Аъроф сураси 8-9-оятлари).
Армижон жомеъ масжиди имоми: Орифжон Найимов.