Буюк ва ўта меҳрибон роббимзга ҳамдлар булсин, бизларни илм билан сийлаб хорлик ва нодонликдан асраб , нажот берди. Энг гўзал хулқ эгаси севикли пайғамбаримизга саловоту саломларимиз бўлсин, дунё аҳлига ибратли ҳаёт намунасини кўрсатиб, оила саодатига ундаб, онани, аёлларни шаънини ҳимоя қилишни ўргатдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо пайғамбаримиз алайҳиссаломдан сўрадилар.
-“Эй Аллоҳнинг росули, мени севасизми?”
-“Ҳа Ойша, севаман!”.
-“Мени қанчалик севасиз?”. Пайғамбаримиз алайҳиссалом жавоб бердилар.
-“Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман!”.
Бу жавобдан Оиша розяллоҳу анҳо онамиз жуда севиндилар.
Оиша розяллоҳу анҳо онамиз айтдилар. Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овози эшитилди, узот қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган эди, одамлар атрофини ўраб олгандилар. Менга
- “Оиша кел, қара” дедилар.
- Оёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан кейин.
- “Тўймадингми Оиша?” дедилар.
Мен ҳам менга бўлган ҳурматларини кўриш учун “йўқ” деявердим. Чарчаганларидан оёқларини қимирлаятганини кўрдим.(Бухорий ривояти).
Росулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан овқатланар экан, олдин уларни ичишларини хоҳлар ва сўнгра уларнинг оғизлари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган пайтларида ҳам Оиша онамиз еган парчадан ер эдилар.
Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаъат қилар эдилар. Оиша онамизни “Кўзимнинг қораси” дер эдилар. Баъзан “Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёршсин” дер эдилар. Жуфтини тинглаб кўнгли ҳузур оладиган жуфт эдилар. Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларда, Оиша онамизга.
-“Қўлингни бер Оиша ичимиз ёришсин” деб қўлларидан тутар эдилар.
Уларни доим ёмонлардан, ёмон кўзлардан ҳимоя қилардилар. Ҳеч ерига уриб ҳақоратламас, қаттиқ гапирмас, йиғлатмас, хафа қилмас эдилар. Уй ишларида ҳам жуфтларига ёрдам берар, ўз кийимларини тикар, оёқ кийимларини таъмирлатардилар. Аёлларига ҳар томонлама ҳурмат кўрсатар, ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида ҳам доим бирга бўлар эдилар. Аллоҳ барчамизга жуфтларимизни шундай севиб, эъзозлашни насиб айласин. Омиин.
“Ғойиб ато” жомеъ масжиди имом хатиби С.Темиров