Ийди Рамазон муборак !
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳайит байрамига ҳам оз қолди. Рамазон билан бу йилгача хайрлашамиз. Рўзанинг охирида ийди Ҳайит куни келади. Ҳайит-ар. ийд--"қайтиш", "такрорланиш", байрам деган маънода. Ҳайит мусулмонларнинг диний байрами. Ислом анъанасида икки Ҳайит расман диний байрам сифатида нишонланади: катта Ҳайит ёки қурбон Ҳайити
(ар. ийд ал-Акбар) ва кичик Ҳайит ёки рўза Ҳайити (ар. ийд ас-сағийр, ийд ал-фитр). Рўза ҳайити рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ, бу ҳайит шаввол ойининг биринчи кунида байрам қилинади. Ҳайитда масжидда эрталаб ҳайит намози ўқиш, фитр садақа бериш намозгача, амаллари бажарилади. Бу байрам исломдаги кенг нишонланадиган байрамлардан бири. Барча мусулмонларнинг шодлик ва хурсандчилик кунлари. Бу кунларда мўминлар Аллоҳ таолога берган сон-саноқсиз неъматлари учун, шукрона сифатида садақаи фитрларини берадилар, ҳайит намозларини адо этадилар. Бу байрам--поклик, меҳр-оқибат, эзгулик кунидир. Ҳайит кунида имкони борлар янги кийим кийиши мустаҳаб саналади. Чунки бу иш Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларини изҳор этиши, шодликни намоён қилиш бўлади. Имкони йўқлар тоза, озода либосларини кийиб чиқадилар.
Ҳанафий мазҳабига кўра" ийди фитр" куни тонг отиши билан
"садақаи фитр" ни бериш вожиб бўлади. Аммо ундан олдин Рамазоннинг аввалги кунларида бериш ҳам жоиз ҳисобланади. Садақаи фитрни бериш билан камбағалларнинг хонадонларига ҳам хурсандчилик улашилган бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини инсонлар намозга чиқишларидан олдин адо этилишига амр қилганлар"
(Имом Муслим ривояти) "
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозига пиёда чиқар эдилар. Азон ва иқоматсиз намоз ўқир эдилар. Сўнгра бошқа йўлдан уйга қайтар эдилар"(Ибн Можа ривояти)
Ҳайит намозини ўқиш учун уйдан чиқилган пайтдан то намозгоҳга етиб боргунча "Лаа илаҳа иллаллоҳ"," Аллоҳу акбар"ни айтиб бориш ҳам суннатдир. Ушбу такбир ва таҳлиллар билан ҳайит байрами келганидан хурсанд бўлиш ва бу куннинг бошқа кунлардан фарқли кун эканини билдириш ҳисобланади.
Ҳайитнинг ҳам одоблари бор: яхши ният қилиш, ғусл қилиш, хушбўйланиш, пок либос кийиш, намоздан олдин садақаи фитрни адо этиш. Молиявий ибодат бўлган фитр садақасини кўпчилик рўза ичида бериб қўяди. Шунга кўра эҳсон қўллари очиқлик, меҳр-оқибат, силаи раҳм, кўнгил сўраш фазилатлари ёшлар онгига сингиб бораверади. Келажакда улар катталардан кўгани сабаб бемор кўриш, эҳсон бериш кабиларда фаол бўлади. Ушбу байрам кенг нишонланиб, умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни деб эълон қилинади.
Аллоҳ таоло барчанинг тутган рўзасини, тоат-ибодатини, қилган эҳсонларини, фитр садақаларини, яхши амалларини Ўзи ажрларини берсин. Янаги йил Рамазонга барчамизни тугал етказсин. Савобли амалларимиз яна давомий бўлсин. Ийди Рамазон барчага муборак бўлсин !
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.