ОГОҲЛИК_ДАВР_ТАЛАБИ

28-04-2022, 18:28 admin Мақолалар 400

#ОГОҲЛИК_ДАВР_ТАЛАБИ
#РАДДИЯ

Келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодни бугун мамлакатимиз қиёфасини белгилаб бераётган бунёдкорлик, яратувчилик жараёнларининг фаол иштирокчилари этиб тарбиялашда таълим ва тарбиянинг узвийлиги ўта муҳимдир.

Интернет бугунги кунда бутун дунёдаги вазият ҳақида сониялар ичида чексиз маълумотларни улашмоқда. Улар орасида эса халқаро тинчликка хавф солувчи, инсонлар ўртасида шафқатсизлик ва террорни тарғиб этувчи маълумотлар ҳам жуда кўп. Интернет фойдаланувчилари эса энг аввало мана шу маълумотларни ўз зеҳни билан фарқлай олиши зарур.

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
‒ Эй, Аллоҳнинг Расули, дуоларнинг қай бири афзалроқ? – деб сўради.
– Парвардигорингдан дунё ва охиратда афв ва офият(тинчлик, хотиржамлик)ни сўра, – жавоб бердилар жаноб Сарвари коинот саллалоҳу алайҳи ва саллам.

Яратган Парвардигордан илтижо қилиб сўраймизки, бутун дунё, хусусан мусулмон оламида тинчлик ва офиятни барқарор этсин, Ер юзидаги барча мўмин-мусулмонларга омонлик, нусрат ва қалбларига сакинат ато этсин.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"Қизилқум" жомеъ масжиди
Бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш