АллоҳКаломи--қалб сурури.

26-04-2022, 20:25 admin Мақолалар 449

АллоҳКаломи--қалб сурури.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳозирги кунда Қуръони Каримни ўқишни ўрганаётганлар сони кундан-кунга тобора ортиб бормоқда. Аллоҳ таоло инсон ва жин тоифасига башарият тарихида энг улуғ киши бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни сўнгги пайғамбар қилиб жўнатди. Аллоҳ таоло билан бу улуғ пайғамбар ўртасида энг улуғ фаришта Жаброил алайҳиссалом воситачи бўлди. Шу воситачи орқали Аллоҳ таоло самовий китобларнинг энг улуғи бўлмиш Қуръони каримни ойларнинг султони бўлган Рамазон ойида, кунларнинг энг улуғи Қадр кечасида Ўзининг маконидан дунё осмонига нозил қилди. Қуръони карим ҳар бир замонга, ҳар бир халққа, ҳар бир умматга, ҳар бир миллатга, ҳар бир жамоага, умуман, ўзини инсон деб билган барчага эргашиш зарур бўлган ҳаётий дастур бўлиш учун нозил бўлди.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Қуръон ўқиса бас, даражасига поғонама-поғона кўтарилиб борибди". Қуръон соҳиби қалбида Аллоҳнинг каломи бўлатуриб, ғазаб қилган киши билан тортишиши ва жоҳил кишига қўшилиб жоҳиллик қилиши тўғри эмас. Аллоҳ таоло Қуръон шаънини улуғ қилган бандаларининг қайси бири Қуръонни ўқиса, уни ҳурматласа Аллоҳ дунё охиратда у банданинг мартабасини баланд қилади. Қуръон ўқиш билан уни эшитишга ҳам рағбат қилиш керак. Қуръон ўқиш ёки уни бошқалардан эшитиши орқали унинг қалбимизга таъсири ортади. Ўқувчига бир ажр, эшитувчига икки ажр берилади. Ўқиб ёки эшитиб қироатда баъзи камчиликлар бўлса, уни тўғрилаб олишга муваффақ бўламиз. Зеро, бу оддий калом эмас, балки оламларнинг яратувчиси бўлган Аллоҳ таолонинг сўзидир.
Рамазон--Қуръон ойи. Мўъмин--мусулмонларларга бу дунёнинг бахти ва охират саодатини кўрсатувчи илоҳий таълимотдан ҳар куни ҳар соатда баҳра олишимиз керак. Қуръон ўқимоқдан мурод банда ибодат даражасига кўтарилади. Бу китоб уйларнинг бурчагига осиб қўйиш ёки жавонларни безаш учун эмас, балки уни ўқиб, айтганларига риоя қилиш учун керак. Қуръоннинг ҳақи уни бир йилда камида икки марта хатм қилишликдир. Каломдан оладиган ўлчовсиз фойдамизга эътибор қаратсак:
--овозимизни тартибга солади-- " овозингни пасайтир "(Луқмон, 19),
-- юришимизни тартибга солади--
" ер юзида кибр--ҳаво ила юрма"
(Луқмон, 18),
--- таомимизни тартибга солади--
" еб--ичинг исроф қилманг"
(Аъроф, 31),
--- гап-сўзимизни тартибга солади-- "одамларга яхши сўз айтинг" (Бақара, 83),
--- нафсимизни тартибга солади--
"Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11),
--- ўтиришимизни тартибга солади--"Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар",(Ҳужурот, 12).
Демак, Қуръон бошдан охиригача ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етакловчи маёқдир. Азизлар, Қуръон хатмига саноқсиз муслим--муслималар ўтирган. Ўқиган Қуръон хатмларимиз даргоҳида қабул бўлсин, барчамизга икки дунё саодат эшигини очсин, у дунёга ҳужжат бўлсин. Ўқишга, ёдлашга жидду-жаҳдимиз тобора ошаверсин. Рамазонни хайру саҳоват, Калом хатмлари, таробеҳлар билан безайлик. Қуръондан таълим олиб эҳсон қўллари очиқ бўлган саҳоватпешалар, имому уламолар, отинойиларнинг ҳиммати юксакликка кўтарилаверсин.
Аллоҳнинг Ўзи жумламиздан рози бўлсин, ажрлари билан мукофотласин. Амиин!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш