#Раддия
Ҳижратми ёки ғурбат?...
(Давоми)
Олдинги суҳбатларимизнинг бевосита давоми сифатида,"Ҳижратми ёки суҳбат" мавзусини янада ёритишга ҳаракат қиламиз. Имом Бухорий раҳимуллоҳ "ал-Жомеъ ас-саҳиҳ", асарида ўндан ортиқ жойида-" Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ! " деган мазмундаги ҳадиси шарифни келтирганлар.Ҳозирда ҳижрат фарз, деб оламга жар солаётганларнинг айрим ихтилофли масалаларни қўзғаш мақсадида доим Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ номидан фойдаланадилар, у зотнинг асарларидан иқтибос келтиришни яхши кўрадилар. Қизиқ! У зот асарида ўндан ортиқ жойда келтирилган. "Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!" деган мазмундаги ҳадис мансуҳ бўлмаган, ҳукми бекор қилинмаган, балки унинг ўзи ҳижрат ҳукмини бекор қилувчидир. Унинг иборалари ва мазмуни жуда аниқ, ҳеч қандай эҳтимоллар йўқ, сариҳ ва саҳиҳ ҳадисдир!
Тобеинларнинг икки улуғ олими Убайд ибн Умайр Лайсий раҳимаҳуллоҳ билан бирга Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ Ойша онамиз розияллоҳу анҳонинг зиёратларига борибди.Суҳбат давомида ҳижрат борасида сўрашибди. Шунда Ойша онамиз розияллоҳу анҳо: "Бугун ҳижрат йўқ! Бир вақтлар мусулмонлар дини сабабли фитнага тушиб қолмаслик мақсадида Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қочган эдилар. Энди эса Аллоҳни исломни зоҳир қилди. Бугун ҳар ким хоҳлагунича Парвардигорига ибодат қилаверади", деган (Имом Бухорий, 5/4309)
Шундай экан, ўзича ҳижратга кетяпман деб ота-онаси ва аҳлидан сир тутиб, махфий кетган инсон икки карра гуноҳга қолади. Ҳам ота-онасини алдаган ҳам ўзининг жоҳиллиги туфайли алданган бўлади.Қуйидаги ояти-каримага эътибор қилинг,Аллоҳ таолонинг ўзи ота-онага яхшилик қилишга,ёлғон гапирмасликка буюради:
" Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир». ("Луқмон"сураси 14-оят)
“Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман.” ("Луқмон"сураси15-оят) ...
Азизлар, демакки, бундай фитналардан ва фитначилардан доим огоҳ бўлишимиз эҳтиёт бўлишимиз керак.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
@Bastomiy_uz