Буюк саҳобалар ҳаёти.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.
Ҳаёти ва фаолияти.
"Мен учун энг севимли киши хато нуқсонларимни айтган кишидир".
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.
" Инсоннинг буюклигини энг кейин тан оладиганлар бу унинг хизматкорларидир. Чунки улар ўз хожаларини бошқалардан кўра яхшироқ биладилар".
Донолар бисотидан.
Буюклар ҳар хил бўлишади. Уларнинг баъзиларини яқиндан танисангиз, ичига ҳаво тўлдирилган мешга ўхшатасиз.Негаки уларни сунъий равишда кўтарадиган одамлар бор. Яна бир хилини кузатиб буюк номига ҳақиқатан муносиблигига тан берасиз. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам :
" Бир қавмнинг буюги уларга хизматда бўлган кишидир"- деб марҳамат қилганлар.
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ана шундай буюклардан эдилар. Макканинг Адий қабиласи , Хаттоб ибн Нуфайл оиласида 585- йилда дунёга келган ҳазрат болалигиданоқ
" Абу Хафс" - арслоннинг отаси яъни эркак арслон лақабини олган эдилар. Ёшлигиданоқ кураш тушиб, баҳодирлар мусобақаларида қатнашиб, даврадан ғалаба билан чиқиб кетардилар. Оталари Хаттоб ибн Нуфайл ўта қаттиққўл инсон бўлганлар. Оналари Ҳашама бинти Ҳошим Ислом душмани Абу Жаҳл билан амакивачча эди. Таниқли саҳоба, қўмондон Холид ибн Валид билан холавачча эдилар. Ислом душманлари ўзаро тил бириктириб Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ўлдириш учун Умар розияллоҳу анҳуни ёллашади.Аммо, аллоҳ таолонинг иродаси билан у ердан мусулмон бўлиб келган Умар розияллоҳу анҳу бир умр исломнинг содиқ мухлиси бўлиб қолди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу жудаям камтар , адолатсизликка тоқат қилолмайдиган, ўта қаноатли, бировнинг ҳақидан оловдан қўрққандек қўрқадиган инсон эдилар. Тақволари шу даражада эдики, Қуръон оятлари тиловатидан таъсирланиб ҳушдан кетиб йиқилардилар ҳатто. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг содиқ дўстларидан бири , у кишининг аёлларидан бири Ҳафса онамизнинг отаси эдилар.Шунчалик ақл- заковатли эдиларки, ҳазрат Ойша онамизга туҳмат қилинганда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга " Ё Расулуллоҳ , сизга Ойшани лойиқ кўрган аллоҳ таоло дир. Агар шу гаплар рост бўлса, шунақа аёлни сизга аллоҳ таоло раво кўрармиди?" деганларида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўнгиллари таскин топганди. Озроқ вақтдан сўнг нозил бўлган Аллоҳ таолонинг муборак каломи Қуръони Каримнинг Нур сураси 11-16 оятларида у кишининг гаплари ўз тасдиғини топган эди. Ўзини кўз- кўз қилмай , дунёга меҳр қўймай яшаш у кишининг шиори эди. 10 йиллик халифалик даври ҳазрат Умарни камтарлик, ҳақ ва адолат тимсоли сифатида дунёга машҳур қилди. Тенги йўқ баҳодир, моҳир жангчи, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашган, иродаси кучли, ҳайбатидан от ҳуркадиган, айни пайтда жудаям меҳрибон, қўли очиқ бу инсон кечалари ўзларини танитмай Мадина кўчаларини айланиб фуқароларининг ҳолидан хабардор бўлиб турардилар. Фақирларга дарҳол ёрдам қўлини чўзардилар . У кишининг 10 йиллик халифалик даврида ислом Ироқ,Сурия,Миср,Ливия , Эроннинг ғарбигача тарқалган араб - мусулмон салтанати таркиб топа бошлаганди.У кишининг даврида солиқ- ўлпон тизими, саҳобалар ва жангчиларга маош (ато) ва озиқ- овқат улуши ( ризқ) тўлаш жорий қилинган , давлатни диний арбоблар идора этадиган давлатга айланиши ҳазрат Умар даврида бўлган. Бу эса халифалик унвонига қўшимча Амир ал мўъминин унвонига сазовор бўлишларига сабаб бўлган. Ямоқли кийим кийган амир ал мўъминин бу ҳазрат Умар эдилар.Шунчалар камтарликки, еган овқатларини кўрган кишилар лол қолишган. Уларга берадиган жавоблари "дунё моли ва маишатига қизиқмайман, амалларим охират учундир" деган жавоб бўлган. Мусулмон ҳижрий йил ҳисобиниям (рабиул- аввал ойининг 16- куни , милодий 637 йил. апрел) ҳазрат Умар киритганлар. Ҳар йилги ҳаж амали борасидаги диний- ҳуқуқий фармойиш ҳам ҳазрат Умарга нисбат берилади. У кишини Умари одил , халифалик даврини эса " олтин аср " деб сифатлашган. Ҳазрат Умар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларидаёқ ,
биринчи бўлиб вақфни жорий қилдирган,ўзларининг биргина унумдор ерларини аллоҳ таоло йўлига вақфга ажраттирдилар ва илк вақф қилган инсон сифатида тарихда қолдилар.Ҳазрат ўзларини ҳисоб-китоб қилишни хуш кўрардилар , нафсларига нисбатан ўта қаттиққўл эдилар. Афсуски, Ислом душманлари бу улуғ инсонга суиқасд уюштириб, Басра волийси Муғийра ибн Шуъбанинг қули Абу Луълуа заҳарланган ханжар билан 63 ёшли буюк халифани ўлдирди.
У кишининг васиятларига кўра Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига , ҳазрати Ойша онамизнинг хоналарига қўйилганлар. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг бир ёнларида Ҳазрат Абу Бакр ҳазратлари қўйилган. Ҳанузгача учовлари бирга зиёрат қилинадилар . Шунчалар улуғликка эришган, тириклигида жаннат башорати берилган пешқадам саҳоба, Ҳазрат Умарнинг охиратлари обод бўлсин, илоҳим!!
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима