НИКОҲДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ?

12-04-2022, 20:08 admin Мақолалар 203

НИКОҲДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ?
"Никоҳ " сўзи - Кўшилиш,
киришиш, боғланиш маъноларни билдиради.Эр-хотин ўртасини боғловчи битимга "Никоҳ " дейилади. Никоҳ зурриёт қолдиришга биринчи қадам, жинсий аъзони бузуқликдан сақлаш йўлидир. Аллоҳ таоло уни бандалари фойдаси ,эзгу мақсадларга эришишлари учун жорий қилган. Шундай экан, ўзаро жинсий ором олишда эрда ҳам, аёлда ҳам тўғри мақсад бўлиши керак.Фарзанднинг эса Яратганга ибодат қиладиган, ҳаққига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ, солиҳа фарзанларни дунёга келтириб ,вояга етказмоклик даркор. Маҳаллаларимизда содир бўлаётган эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларга нималар кўпрок сабаб бўлмоқда?
1.Ориятсиз, боқиманда, аёли нима деса кўнадиган эр.
2. Маккор келин, эрининг ва қайнонасини орасини бузиши.
3.Оилада ўз ўрни бўлмаган қайноталарнинг борлиги.
4.Оилада, баъзан келинга зулм қиладиган қайнопа ва қайнисингилларнинг борлиги.
Биз отинойилар маҳалламизда бўладиган турли жанжал ва келишмовчиликларнинг аксариятини мана шу юқорида айтганларимиздан бирига дуч келамиз.Қайси холатда бўлмасин ,ҳар бир жанжалларни эшитиб кўриб, оила аъзоларининиг ҳар бирлари билан алоҳида -алоҳида суҳбат олиб борамиз албатта.Биз отинойиларнинг мақсади шу ёш оилаларни ажирим ёқасидан олиб чиқиш, уларни назоратга олиб ҳаёти давомида, сабр, қаноатлилик,оилавий тотувлик,соғлиқни сақлаш ,оила муқаддаслиги хақида суҳбатлар олиб борамиз. Имон-эътиқод инсонни бахтли қилувчи асосий омилдир. Зеро, Парвардигорини таниган, Унга итоат этган бандагина икки дунё саодатига эришади.

Кармана тумани" Варқ" мфй отинойиси Нарзуллоева Зулайҳо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш