Мурувват карвони

28-12-2020, 18:18 admin Янгиликлар 595

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли фармонига биноан жойларда хайру саҳоват, мурувват борасида амалга оширилаётган ишлар "Вақф" хайрия жамоат фондига топширилди. Ушбу хайрия эҳсонлар туман ва шаҳарлар орқали оилаларга тарқатиш учун вилоят ҳокимияти томонидан қабул қилиб олинди. Вилоятимиздаги барча масжид имом хатиблари томонидан мухтож хонадонларга кириб, бориб хайриялар тарқатилди. Халқимизнинг янги йил олди, хурсандчиликлари чексиз бўлди, айниқса кўнгли ўксик болажонларимизни кўнгиллари кўтарилди. Албатта бу савобли ишда Аллоҳ ўзи мададкор бўлиб, давомли бўлишини Яратгандан сўраб, дуолар қилдилар. 3070 та эҳсон, 3070 кишига 500 юз минг сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари, ҳамда 30 та зиёратгоҳларда жонлиқ сўйиб қурбонликлар қилинди.
Нурота Мурувват уйи, Томди болалар шаҳарчаси, Навоий шаҳридаги меҳрибонлик уйларига, ош дастурхонлари ёзилиб, маиший техник воситалар тарқатилди.
Ҳалқимиз орасида савобли ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак деб бежизга айтишмаган, бу Ислом динимизга хос амаллардандир. Шундай экан қанчадан қанча юртдошларимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилди ва улар ўзларини Президентимиз назарларидан четда эмасликларига яна бир бор амин бўлдилар. Навоий вилоятимизда хайру саҳоват ишлари давом этмоқда, халқимиз ЎМИ вилоят вакиллиги котибиятига ўзининг миннатдорчилигини билдиради.


ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш