Муборак ой ташрифи.

1-04-2022, 22:46 admin Мақолалар 289

Муборак ой ташрифи.
Кун сайин кичрайиб бораётган ойга қарасам, қалбим аллақандай қоришиқ, туйғулар домида қолади. ҳаёт ўткинчилигини, фурсатнинг ғаниматлигини, омонат дунёда барча яқинларимни қадрлаб, атрофдагиларга яхшиликлар улашиб яшашим лозимлигини ёдимга солади. Аммо бу гал тобора кичрайиб бораётган ҳилолга боқиб, кўнглимга шодлик тўлади. Чунки унинг кичрайиши, янги ойнинг-йил давомида барча мўминлар интиқиб кутган Рамазон ҳилолининг пайдо бўлишини эслатди.Рамазон келяпти! Ойлар султони, Рамазон! Мўминлар учун раҳмат, мағфират, дўзахдан озод бўлиш онлари.Бу қилинган ҳар бир ибодатга улкан ажрлар бериладиган садақалар кўпайтириб ёзиладиган вақт.Шу боис ҳам ҳар бир ақлли банда ушбу имкониятлардан тўлиқ, фойдаланиб қолиши, кўпроқ, савобли амаллар қилиб, Аллоҳ, розилигига эришиши лозим.Феъл -атворимизни яхши амалларга одатлантириш, тилимизни зикрга ўргатиш, Қуръон хатмини кўпайтириш, эзгу ниятлар ила хайрли савобли ишларни адо этиб, дилларимиз раҳматдан ёришади.Чин ихлос ила ,қалбдаги имон гавҳари билан сенга интиламиз, қадри улуғ азиз ой! Икки дунё яхшиликларига элтувчи хайрли амаллар мужассам қилинган,эй моҳи муборак! Ташрифинг қутлуғ бўлсин!
"Дўстлик"МФЙ отинойиси Барнаева Турсуной.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш