"Оммавий маданият.... маънавий тубанлик"

31-03-2022, 18:59 admin Мақолалар 259

"Оммавий маданият.... маънавий тубанлик"

Бугунги кунда Ғарб
матбуотида бонг урилаётганидек халқ эмас,балки оломон кўп нарсаларни ҳал қилмоқда.Давлат тўнтаришлари ва инқилоблар юз берган мамлакатларда буни кўриб турибмиз.”Оммавий маданият”замонамизнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.Замонавий техника ва технологияларнинг ривожланиши туфайли”Оммавий маданият “ҳам кенг тарқалмоқда.Эндиликда одамларнинг айрим гуруҳлари анъанавий маданиятни –ахлоқ-одобни,урф-одатларни,тан олмай қўйди.Шу кунгача “оммавий маданият”деганда ўзида ахлоқсизликларни жамлаган беҳаёликларни тушунардик.Эндиликда оммавий маданият қирралари иқтисодиёт,сиёсат ва мафкурада ҳам кўзга ташланмоқда.
Табиийки,”Оммавий маданият деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик индивидуализм,эгоцентризм ғояларини тарқатиш керак бўлса унинг ҳисобидан бойлик орттириш бошқа халқларнинг неча йиллик анъана ва қадриятлари ва турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик уларни қўпоришга қаратилаган таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди.Маълумки, оломонга бўйсунувчи бу турдаги одамлар бошқалардан фарқ қилади, психологлар анчадан бери оломон руҳиятини ўрганишга уринади аммо унинг илдизига етиб бормаган.”Оммавий маданият “бу халқ маданиятининг маълум қисми эмас балки,омма яъни оломонга мўлжалланган маданиятдир.Тарихдан маълумки бир гуруҳ одамлар(оломон)томонидан уюштирилган исёнлар турли можароларни келтириб чиқарган ҳамда мамлакат ва халқлар тақдирини бутунлай ўзгартириб юборган.Биз уни 1917-йилдаги қонли инқилоб сўнгги йилларда кузатилаётган Яқин шарқ ва шимолий Африкадаги воқеа ҳодисалардан кўриб билиб турибмиз.Оломон атрофдагиларнинг гап-сўзларини деярли қабул қилмайди .Чунки у фақат ҳис –ҳаяжонга берилган бўлади.Фақат ўзи танлаган йўл тўғри деб ўйлайди.Таҳлилчиларнинг фикрича инқирозли дақиқаларда саҳнада пайдо бўладиган”Оммавий одам” ўзини ҳамиша агррессив тутади.Ўзини ҳар қандай маданиятдан узоқ тутувчи оломон ҳамиша хавфлидир.Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча асл маънавий қадриятларни менсимасдан эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга инсон ҳаёти ва оиланинг муқаддаслиги, ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиши нақадар муҳим эканини англаб олмоқда.

"Тошмасжит" жомеъ масжиди имом хатиби Ж.Рахматов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш