"Оммавий маданият маънавий тубанлик".

9-09-2021, 14:50 admin Мақолалар 447

"Оммавий маданият маънавий тубанлик".
Хозирги вақтга келиб ёшлар орасида отасининг юзига тик қараб гапини қайтарадиган ва хохлаган ишини қиладиганлар кўпайиб бормокда .Бунга сабаб четдан кириб келган шайтоний" демократия"ниқобидаги оммавий маданият" кўланкасидир .У мисли довул сингари масофаларни писанд этмай кириб келмоқда .Бу бузуқликни ,зўравонликни тарғиб этиш ва бир жинслилар никохи порнографиянинг ошкора намойиши каби иллатларга ружу қўйиш ғарб малакатларида оила деган мукаддас қўрғонни вайрон этмокда.Қадрият ва анъаналаримзни издан чиқармоқда. Бу жараён Оврупада танасидаги битмас ярага айланди.Бироқ энг ачинарлиси бу тарғибот "оммавий маданият"ниқоби остида бутун дунёга эътикод сифатида тиқиштирилаётганидир.
Ўзидек юришга, яшашга ва улар каби фикрлашга ,эргашишга чорламоқда.Инсониятни руҳий дунёсига кириб келмоқда яъни манқуртларни тарбиялашга хизмат қилмокда .Эркинлик ҳар нарсани қилиш мумкин деб тушунишади ёшларимиз.Оммавий маданиятнинг турмушимизга қилаётган таъсирини англаш учун биз ёшлигимизда ,Уч оға -ини ботирлар жасоратидан ,тўғри ва эгри "қисматидан хулоса қилардик .Хозирги ёшларимиз эса нимани кўриб эшитиб улғаймоқда .Маъноси йўқ қўшиклару бачканаликдан иборат шоуларни .Ёш келин куёвлар ота -оналари олдида қучоқлашиб туришса .Шу маданиятга кирадими?Тўғри бизлар ҳам боламизни тунда санғиб юриши ва қизимизни ярим ялонғоч кийимда ёнимизда ўтириши ,невараларимизни жоҳиллик ва зўравонликни тарғиб қиладиган кампьютердан кўз узолмаслигига кўникиб қолганмиз .Бу табиий хол бўлиб туюлиши мумкин, лекин бундай майда муаммолар бир кун келиб катта ташвишларни келтириб чиқаради.Шунинг учун ёшларимизни маънавий иммунитетини кучайтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ўтказишларини таъминлаш долзарб вазифамиздир.Бу борада юртбошимиз илгари сурган 5 та мухим ташаббус жуда катта ахамият касб этади. Ташаббусни туртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш ,улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйишдир.Китоб инсонни энг яқин дўстидир у фикрлаш қуроли, хазиналар калити,тафаккур чироғи ҳисобланади.Тафаккури юксак ,дунёкараши кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир.Маънавият эса инсонда китоб ўқиш орқали шаклланади .Алҳамдулиллаҳ биз оқни қорадан ажрата оладиган ,маънавий жиҳатдан бой анъаналарга эга миллатмиз .Ёш авлод бузғунчи мафкураларнинг мақсади нима эканини яхши тушунади.
"Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Хабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш