Ҳозирги вақтда жамиятимизда баъзи бир инсонларнинг арзимас нарсалар учун аразлашиб, бир бирларидан, ҳатто бир қориндан талашиб тушган ака-укалар ҳам баъзилари бир парча ер учун, баъзилари аёллари, фарзандлари сабаб бир-бирлари билан юз кўрмас бўлиб кетишмоқдалар. Бу хусусида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади : “ Албатта, аллоҳ таоло адолатга, чиройли амалларни қилишга буюради” ( Наҳл ,90) , яъни одамларга яхшилик қилишга ва уларни кечириш ва афв этишга буюради, “ ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ” , яьни силаи раҳмга буюради. Кимки бу ояти каримага мувофиқ узулишган қариндошлари билан алоқани тиклаб, муомалаларини яхшиласа дунё ва охират яхшиликларига эришади.
Бошқа бир оятда: ”Агар (имондан) юз ўгирсангизлар,сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан алоқаларингиз) ни узарсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ таоло лаънатлагандир. Бас,уларни қулоқларини (панд-насиҳат эшитишдан) кар,кўзларини (тўғри йўлни кўролмайдиган) кўр қилиб қўйгандир” (Муҳаммад,22-23). Бу ояти каримадан кўриниб турибдики агар инсон ўз яқинларидан алоқаларини узадиган бўлса Аллоҳнинг лаънатига қолиб оғир гуноҳкор бўлар экан.
Силаи раҳмни аввало ота-оаларимиз,опа-сингилларимиз,ака-укаларимиздан бошламоғимиз зарур бўлади. Ҳаётда баъзи бир инсонларни кўрамизки дунёга келишига сабабчи бўлган, уларни вояга екизган ота-оналарини ҳақларини адо этишликда бепарволик қилишадилар. ҳолларидан хабардор бўлишмайдилар.Шу ҳаётда ўзим гувоҳи булганим бир киши аёли учун дунёга келтирган онасидан вос кечиб турибди,онасидан хабар олмай қўйди аксинча онаи зор ўғлиникига келса ҳатто бегоналарга берадиган саломини ҳам кўп кўриб ва энг даҳшати онамга айтинглар меникига келмасин деб фарзандларига айтар экан.У кишига бу қилаётган ишини ҳато эканлигини айтиб опичлаб, эркалаб,еру-кўкка ишонмай парвариш қилаётган фарзандларингиздан ҳам эрта бир кун ўз онангизга қилган муомалангиз қайтади деб тушунтиришга ҳаракат қилдим бироз вақт ўтгач яратганга шукрки хатосини англаб онаси билан яна муомаласи яхшиланди. Ҳар-биримиз ота-онамизга қандай муомала қилсак алббатта бизга ҳам худди шундай муомала қайтади.
Атоға ким бу янглиғ қилса хизмат,
Ўз ўғлиндин анингдек топғай иззат.
Қутб
Фақиҳ айтади:Киши қариндошлари орасида бўлса,улар билан ҳадя ва зиёрат билан боғланиб туриши вожиб бўлади. Мол билан раҳм қилишга қодир бўлмаса, зиёрат қилиш ва уларнинг ишларида ёрдам бериш билан боғлансин. Агар бунинг ҳам иложи йўқ бўлса, улар билан хат орқали боғланиб турсин. Боришга имкони бўлса, бориши афзалдир.
Ҳасан Пайғамбаримиздан (саллоллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилади: “Банданинг фарз намозни адо қилиши ва қариндошлари билан силаи раҳм қилиши учун юрган қадамидан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш йўқдир”. Деган эканлар. Бу ҳадиснинг маъносига қарасак, бизларни қариндошларимиз билан алоқаларимиз уларнинг ҳолларидан хабар олишимиз Аллооҳ таоло учун бандани намоз учун босиб борган қадамлари қанчалар суюкли бўлса яқинларимизникига борадиган қадамимиз ҳудди шу каби суюкли бўлар экан.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қариндош-уруғчилик алоқаларини узувчи кимса жаннатга кирмайди”, деганлар. (Муттафақун алайҳ).
Яъни биз қанча ибодатларимиз ва хайрли ишларимизни бажарсакда қариндошларимиз билан ҳам силаи раҳмда бардавом бўмасак бошқа амалларимиз хайф бўлиб кетар экан.
Кишидан рози бўлса гар қариндош,
Ошиб обрўйи, бўлғай барчага бош!
Анас ибн молик айтади: “Уч тоифа киши қиёмат куни Аршнинг соясида бўлади: силаи раҳм қилувчи, унинг умри ва ризқи силаи раҳм билан зиёда бўлган эди.Бир хотин эри ўлиб, етимлари билан қолиб, уларни Аллоҳ беҳожат қилгунича тарбияласа. Ва бир кишики , таом тайёрлаб, етим мискинларга едирса”. Деган эканлар.
Шундай экан барчамиз силаи раҳмда бардовом бўлиб,яқинларимиз билан муносабатларимизни яхшиламоғимиз ва Аллоҳ таоло рози бўладиган амалларда собит қадам бўлайлик.Бундай хайрли амалларни қилмоқликни Яратганнинг ўзи барчамизга осон қилсин!
Дилшод ИБРАГИМОВ
Хатирчи туман “Мулла Махмуд” жоме масжиди имом-хатиби