Дуо энг яхши ибодатдир.

9-03-2022, 21:26 admin Мақолалар 283

Дуо энг яхши ибодатдир.

Аллоҳим. Мен Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман.
(Ибн Мажа ривояти)
Эй Ҳай, эй Қойюм! Раҳматингдан ёрдам сўрайман. Менинг барча ҳолатимни тузатгин. Мени кўз юмиб очгунча ҳам ўз-ўзимга ташлаб қўйма.
(Ҳоким ривоят қилган.)
Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин. Бизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин. Доимий барҳаёт, ҳаёт манбаси бўлган гўзал исм Ҳай деб аталган номингга ҳамду санолар бўлсин. Қайюм дея қалблардан жой олган, ўз-ўзидан қоим, барқарор, мавжудотларнинг барча тадбирини бажарувчи муқаддас номингни зикр этган бандангга раҳму шафқат қилгин.
Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни пайғамбар деб рози бўлдим.
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Аҳмадлар ривоят қилган).
Тонгда ўқилган ушбу дуоларимиз ҳаққи ҳурмати бани башарни Аллоҳим ҳамиша ўз паноҳида асрасин. Тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш бахтини ҳамиша насибу рўз айласин. Хайрли тонгларимиз соғлик ва омонлик билан барчамизнинг ҳаётимизга бардавомлик берсин.
Аллоҳимнинг ҳифзи, ҳимоясида бўлинг азизлар.

Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ала саййидина Муҳаммад

Асомова Шоҳиста, Деҳқонобод МФЙ отинойиси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш