Баҳор_таровати

1-03-2022, 17:10 admin Мақолалар 408

Баҳор_таровати
Анҳорлардан тўлиб сувлар оқади,
Қизғалдоқлар аста имлаб боқади.
Дарахтлар гуллардан сирға тақади,
Хуш келибсан менинг гўзал баҳорим!

Табиат уйғонар, осмон мусаффо,
Деҳқон боболарнинг иши бошланар.
Она юртимнинг ҳар фасли бебаҳо,
Хуш келдинг баҳорим келгин марҳабо!

Булбул сайроғидан дилларда оташ,
Севган нигоҳларда сирли ҳар қараш.
Атрофда ҳукмрон қувноқ қўшиқ,сас.
Хуш келибсан менинг гўзал баҳорим,

Дилларга ўт ёққан нурли наҳорим!
Яшил майсаларнинг ифори бўлак,
Гўзал табиатдан завқланар юрак.
Барчага тилайман эзгу бир тилак,

Баҳордай яшнасин умр боғингиз,
Гулларга буркансин ҳар бир кунингиз!
Юртимга хуш келдинг гўзал баҳорим!
Дилларга ўт ёққан нурли наҳорим!
Ванғози мфй отинойиси О. Норова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш