Аёл монологи

13-03-2021, 18:43 admin Мақолалар 687

Аёл монологи
(барча бева аёлларга)
Мен онаман, мен хам аёлман,
Жўшқин ҳислар менга ёт эмас.
Эҳтирослар олови баъзан,
Юрагимни чулқайди бесас.
Муҳаббатнинг оташ туйғуси,
Ўртагувчи ҳижрон кулгиси,
Билан доим бахтиёр эдим.
Бахтли эдим, бахтга ёр эдим.
Нурли дунё менинг кўзимга,
Мудом гўзал бўлиб кўринди.
Бахт нашчаси интик кўнглимга,
Парвонадек бўлиб қуюлди.
Мен билмасдим, ҳижрон у нима?
Айрилик не? Ёлғизлик кайда?
Ҳаёт мени обдан синади.
Энди томар кўз ёшим майда
Суянч тоғим бирдан қулади,
Зулмат бўлди бу ёруғ дунё.
Қанотгинам ёмон қайрилди,
Билмам, бу ҳол ўнгдами, руё!
Болаларим – суянч тоғларим,
Атрофимда зорланиб бокар.
Энг оғири марҳум отасин,
Чорлагани бағримни ёқар.
Аросатда қолдим довдираб.
Эвоҳ, тақдир, бу синовингми?
Ўз ёридан ажраган жуфтнинг,
Садоқатин тоблаб кўрдингми?
Мен кўр эдим, зулматда қолдим,
Оёк боссам сезмам заминни.
Шунда бардош ёрдамга келди,
Қоматгинам тутди ўзимни.
Энди мен бир тошга айландим,
Йўқ, тош деманг, қояман ўзим.
На иссиғу, совуқ кор қилар,
Мағрур бўлиб жаранглар сўзим :
“ Мен қояман, суянинг энди,
Болаларим, суянч тоғларим
Энди висол Маҳшарга қолди,
Сиз мен учун севар боғларим.”

Хатирчи тумани ,,Чангир” МФЙ отинойиси: Мардонова Махбуба




Наврўз тилаклари
Рутубатли кунлар кетди, табиат ҳам уйғонди.
Юракларга шодлик нури ва хуррамлик жойланди.
Қаранг, дўстлар, қир-адирда лолалар ҳам товланди,
Муҳаббатдан маст кўнгиллар бир-бирига боғланди.
Руҳимизда ажиб туғён, юзлар лоларанг бугун,
Шод кўнгиллар яшнашидан дилда куй, наво бугун,
Истиқлолнинг қувончидан тилда қушиқлар бугун,
Самоларни тўлдириб бир ажиб бахт ҳаволанди.
Ўтмишдаги хар кунларни биз асло унутмаймиз.
Қизғалдоқдек яшаб ўтган қизларни биз ёдлаймиз,
Кўзда ёшу, бағри қон Увайсийларни тинглаймиз,
Ўтмиши биз учун бугун узоқ тарихга айланди.
Бир оғиз ширин сўзга ўтди нечалар муҳтож,
Нурхону, Турсунойлар бўлдилар эркка гултож.
У замонлар ортда қолди, истиклол топди ривож,
Бу бахтиёр, шод кунимдан онажонлар шодланди.
Наврўз-баҳор айёмида сизга билдирдим тилак:
Доимо шодликка тўлсин сиздаги масъум юрак.
Чунки сиз сиз бу оламда болажонларга керак.
Аёл бахти, меҳри нури ушбу кун улуғланди.

Хатирчи тумани ,,Чангир” МФЙ отинойиси: Мардонова Махбуба





скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш