Ҳижрат нима? Ҳижратнинг диний дунёвий талқини.
Ислом таълимотида ҳижрат ажраш кўчиш тушнчаси остида мусулмонларнинг Ҳабашистонга кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида Макка шаҳрини тарк этиб Мадина шаҳрига борганликлари назарда тутилади. Ўша даврда мусулмонларнинг яшаб турган ерларидан бошқа юртларга кўчиб кетишлари мажбуран бўлиб уларнинг жони эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан жисмоний ва бошқа шаклдаги тажаввуз ўта кучлилиги сабаб бўлган. Қуроъни Каримнинг "Нисо"сурасида (97-100 оятлари)да, "Анфол"( 74оят), "Наҳл"( 41, 110 оят) лари Исломга нисбатан қарши турган Маккаликлар томонидан мусулмонларни эътиқодларидан воз кечдириш мақсадида зўрликлар ишлатилгани баён қилиниб динлари ва ҳаётларини сақлаш мақсадида тинч ва осойишта жойга кўчиш буюрилгани таъкидланади.Ислом уломалари хижратни 2 турга: 1-маконий кўчиш, 2-гуноҳларини тарк этиш кабиларга ажратдилар. Имом Бухорий ривоят қилган бир хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир, Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши худо йўлида хижрат қилган кишидир" дейилади. Муқаддас динимизда ҳижрат каби нозик масалаларда ўз юртига хоинлик қилган кимсаларнинг ёки насл насаби диний билими номаълум бўлган "интернет муллаларининг эмас балки халқимизнинг оғир ва енгил кунларида биргаликда хамнафас бўлиб яшаб, юртимиздаги масжид ва мадрасаларда хизмат қилиб келаётган имом домлаларимизнинг, аҳли илмларимиздан насихат олишлари учун китобларидан ўқиб ўрганишлари лозим. Шу тариқа дўст киму, душман кимлигини ажратиб ва ғанимлар фитнасига учмасдан юртимизнинг тинчлигини ҳамда фарзандларимизнинг келажагини асраб авайлайлик.
Кармана тумани Талқоқ мфй отинойиси Д. Мамадиёрова.