Ҳижрат. Бу сўз арабча «тарк қилиш», «ташлаб кетиш», ўз ватанидан бошқа жойга кўчиш» каби луғавий маъноларни беради. Истилоҳда эса, динига эркин амал қилиш имкони бўлмаган, ўз юртида беш вақт намоз ўқиш каби фарз амалларни бажариш амри маҳол бўлган пайтларда қодир кишиларнинг бошқа юртга кўчишлари лозимлигини англатади. Уламоларнинг сўзларига кўра, ҳижрат юқорида айтилганидай, танг ҳолат юзага келганида, яъни асосий фарз амалларни бажариш имконсиз бўлиб қолганидагина амалга оширилади. «Ҳижратнинг энг афзали - Аллоҳ таоло қайтарган нарсани тарк этмоқдир» (Имом Ахмад)
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага 622 йилда ҳижрат қилганлар, душманларидан қочиб борган. Макка ва Тоиф мушриклари ўзларининг тилларида нозил бўлган арабий Қуръонга ҳам, ўз тоифалари ва жинсларидан бўлган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам иймон келтирмай турганларида, Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига бир гуруҳ жинларни Қуръон тиловатини тинглаш учун юборди. Жинлар келганида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Наҳла водийсида эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан Зулқаъда ойида қайтиб келиб, Маккага кирмасдан Хиро ғорида бир оз турдилар. Сабаби Қурайш раҳбарияти у зотнинг Тоифга бориб улардан ҳимоя сўраганларидан хабар топишган эдилар. Тоғда Абу Бакр билан келиб ғорга беркинишиб турганларида Аллоҳнинг амри билан ўргимчак ғор оғзига тўр қилади. Кабутар шу ердаги бир бутага ин қилиб тухум қўяди. Қурайшийлар из қувиб, ғор оғзига келишади.
- Тамом, иккимиз ҳам қўлга тушдик,- дейди Абу Бакр.
- Йуқ, биз икки кишимас, уч кишимиз,- дейдилар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, - Аллоҳ бизга ҳамроҳ эканлигини унутдингизми? У бизни Ўз паноҳида асрайди…
Ҳакикатдан ҳам, Аллоҳнинг инояти билан уларни қурайшийлар топа олишмайди. Алий розийаллоҳу анҳу уларга озиқ-овқат ташиб туради. Улар кундузлари яшириниб, кечалари йул босишади. Ниҳоят, Ясриб яқинидаги Кубо деган жойга етиб келишади…
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Ясрибга қочишини, одатда, ҳижрат дейишади. Бу мелодий 622 йилнинг 22 сентябрида юз берган эди... Тарихда мусулмон ҳижрий санаси айнан шу кундан бошланади.
Ясрибликлар Пайғамбарнинг келишини ғоят ташвишланиб, сабрсизлик билан кутишарди. «Пайғамбар келди», деган хабарни эшитибоқ ҳамма унга шод-ҳуррамлик билан пешвоз чиқишади... Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Кубога тўхтаб, бироз дам оладилар. Кейин шу ерда масжид тиклайдилар. Бу – Муҳаммад пайғамбар барпо этган биринчи масжид эди. Энди расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севган ва унга эътиқод қилганлар орасида эди…
Маълумки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий мақсади инсонни якаю ягона яратган Аллоҳга сиғиниш, топиниш, имон келтириш эди. У хотин-қизларни қадрлаш, уларга ҳурмат- эҳтиром кўрсатишга ундар эди. У ёлғон гапирмасликка, товламачилик қилмасликка, бева-бечора, етим-есирларнинг ҳаққига кўз тикмасликка чорлар эди. Инсонни меҳнат қилишга ундаб, «Меҳнат қилиш ибодат қилиш билан баробардир» дея уқтирарди.
- «Яхши инсон - бой-бадавлат оилада туғилган эмас, балки ўз ишидан Аллоҳга хуш ёққан кишидир» дер эдилар. Пайғамбаримиз тоат-ибодат қилишни тарғиб қилар эканлар: «Дарахт шохини силкитиб, япроқларнинг дув-дув тўкилишига ишорат килиб, - Кўраяпсизми? Бутоқ силкинганида барглар тўкилганидек, инсон ибодат қилганида унинг юраги гуноҳлардан мусаффо бўлади»,- дея ясрибликларни ислом динига имон келтириб, унга ибодат қилишни таъкидлардилар.
Ҳижратда бўлганларида қанчалар азоб чексаларда ўз эътикодларидан қайтмай, ислом динига даъватларини мунтазам давом эттирдилар. «Мен бугун имонингизни мукаммал айладим ва сизга буткул меҳр-у муҳаббат бойладим ҳамда сизга дину-диёнат бўлсин деб исломни сайладим»,- дея умрлари сўнгида унг томонга маккаликларни, чап томонга мадиналикларни тизиб қаршисида йиғилган ҳалойиққа қараб: «Азиз маккалик ва мадиналиклар. Сизларни ҳамиша дўст-иноқ бўлиб яшашларингизни, бир-бирингизга ғамхўр, меҳрибон бўлишигнигизни истайман. Ҳамиша ўз динингизга содиқ бўлинг ва унутмангки, Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрайди».
«Сарой» ва «Хашман» МФЙ отинойиси Тоирова Маҳбуба