МАЗҲАБСИЗЛИК – ЖУДА ХАТАРЛИ ИЛЛАТ

23-02-2022, 19:42 admin Мақолалар 235

МАЗҲАБСИЗЛИК – ЖУДА ХАТАРЛИ ИЛЛАТ
Бугун гўё ўзини мўмин-мусулмон кўрсатиб, бироқ амали одамлар орасида фитна қўзғашдан бошқа нарса бўлмаганлар сони, афсуски, кўпайиб боряпти. Ҳатто бировларни кофирликда айблаш ҳам шундай тоифалардан содир бўляпти.
Дунё уламолари бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкин эканини ҳақида огоҳлантирадилар. Чунки Исломда кофир бўлиш билан ўта хатарли ҳолатлар юзага келади: у билан турмуш ўртоғи орасидаги никоҳ бузилади; болалари унинг қарамоғидан чиқади; вафот этса ювилмайди, кафанланмайди, жанозаси ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилмайди ва меросдан маҳрум бўлади; ўша ҳолида ўлганда дўзахи ҳисобланади. Шу сабабли уламолар бировни кофирликда айблашдан ўзларини тийганлар ҳамда бошқаларни ҳам бундай ишдан қайтарганлар.
Машҳур ҳанафий олим, “Ал-баҳрур роиқ” асари муаллифи Ибн Нужайм: “Агар кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўқсон тўққизни қўйиб, ўша бир далилни олиш керак”, деган.
Шу билан бирга, бугун ўша тоифа инсонлар намозларидаги беўхшов қилиқлари билан мўмин-мусулмонлар орасига фитна солишга уринмоқдалар. Айримлари қиёмда аёлларга ўхшаб қўлларини кўксларига қўйиб ўқисалар, баъзилари рукуга кетишдан аввал ва рукудан қайтишда қўлларини кўтарадилар. Қаъдада ҳам худди аёллар каби(намозда) чап ёнларига ўтириб оладилар.
Улардан: “Қайси мазҳабда намоз ўқийсиз?” деб сўрасангиз, сохта салафий эканини хаспўслаш мақсадида: “Шофеъий мазҳабидаман”, дейди. Шефеъий мазҳабининг бошқа масалаларини сўрасангиз, билишмайди ёки ҳанафий мазҳабига доир имом-хатибларимиздан эшитган жавобларни беришади. Ўзлари қайси мазҳабда қандай ҳукм борлигини билишмайди.
Ҳар қанча яширишмасин, уларнинг мазҳабсизлиги биргина амалидан ошкор бўлади-қолади.
Мазҳабсизлик тарафдорлари даъвосига кўра:-“ исломда фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган” дейишади. Гўёки мазҳабга эргашган мусулмонлар6-“Кўр-кўрона тақлид қилгани учун адашади” деб иддао қилишади. Айниқса, масҳабсизлар мусулмонларнинг деярли ярмини эргаштирган ҳанафийлик мазҳаби асосчиси, буюк олим Имом Абу Ҳанифа, унинг сафдошлари ва шогирдларини ҳадис билмасликда, фиқҳий масалаларни ечишда нақлни қўйиб, ақлга таянганликда айблайдилар.
Уламолар мазҳабларга эргашиш Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадисига амал қилишдир, деб таъкидлайдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Уламолар мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради. Зеро, тўрт мазҳаб пайдо бўлгандан кейин ислом олами тан олган забардаст олимларнинг барчалари тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий қайд этганидек: “Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир”.
Буюк ҳанафий олими Абдулҳай Лакнавий ўзининг “Мажмуатул фатово” китобида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сўзларини келтирган: “Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр (Ўрта Осиё) юртларида шофеъийларнинг ҳам, ҳанбалийларнинг ҳам, моликийларнинг ҳам мазҳаби тарқалмаган, бошқа мазҳаб китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи ижтиҳод даражасига етмаган кимсаларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашиш вожибдир”, деган.
Қуръони каримда инсон заиф, ношукр, шошқалоқ, хасис, нодон, бетоқат, ҳаддидан ошувчи, зиёнда экани зикр қилиниб, истисно тариқасида: «Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар» (Аср, 3), айтилган.
Демак, мўмин-мусулмон инсон ношукр, шошқалоқ, хасис, нодон, бетоқат, ҳаддидан ошувчи бўлмаслиги, балки имон келтириб, солиҳ амаллар қилиши, ҳақиқатпарвар ҳамда сабрли бўлиши шарт. Акс ҳолда зиён кўриши тайин.

Фазлиддин ТОШЕВ,
Навбаҳор тумани бош имом-хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш