Энг катта фитна...

23-02-2022, 19:39 admin Мақолалар 348


Энг катта фитна...

Бугунги кунда такфир, жиҳод тушунчаларини нотўғри талқин қилиш орқали ўзларининг сиёсий мақсадлари сари ҳаракат қилиш аксарият экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг асосий белгиларидан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, бундай даъволар билан кўплаб бегуноҳ мусулмонларининг ўлимига сабаб бўлиш динимиз эътиқодига зиддир.
Улар ўз ғояларини тасдиқлаш учун Қуръони каримнинг баъзи оятларини зоҳирий маъноларига таяниб, айрим ҳадисларни ўз манфаатлари йўлида қўллашлари бундай гуруҳларнинг янада адашганлигининг исботи бўлмоқда.
Ислом тарихига назар ташлайдиган бўлсак, муқаддас динимиз ислом шунчалар бағрикенг динки, нафақат мусулмонлар ҳуқуқини балки бошқа дин ва миллат вакилларини ҳам тинчлик ва сулҳда, ҳатто урушдан сўнг асир тушганларининг ҳам обрўси, моли ва жонини ҳимоя қилиб келган. Зеро, Аллоҳ таоло: “Сизлар аҳли китоблар билан фақат чиройли услубда мунозара қилингиз” дея “Анкабут” сурасининг 46-оятида айнан шунга буюрган.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд Қодисияда ўтирганларида, ёнларидан тобут олиб ўтилди. Уларга: “бу (шу ерлик, яъни) аҳли зиммаку?!”, дейилди. Улар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларидан ўлик олиб кетилаётганда, уларга бу яҳудийку?!”, деб айтилганда, улар: “Ахир у инсон эмасми?!”, деб айтган эдилар”, дейишди” (“Саҳиҳи Имом Бухорий”, 1312).
Эътибор беринг, ҳадисда биргина бошқа эътиқодда вафот этган шахснинг обрўси қанчалик бўлиши кераклигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ибрат бўлиб кўрсатиб кетганлар. Ҳозирги мутаассиб тоифаларда бундай юксак хулқдан асорат ҳам йўқ. Бу эса уларнинг муқаддас динимизга қанчалик масофада эканликларини кўрсатади.
Бугун кунда дунёнинг кўпгина давлатларида юз бераётган воқеалар, муқаддас динимиз ислом номидан унга мутлақо зид ишларни амалга ошириб, бу ишларини исломдан эканини даъво қилиши ҳолатлари борган сари авжига чиқмоқда, бу эса энг катта фитнадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фитналар бўлади, (ўша пайтда) ўтирган тургандан афзал, турган юргандан афзал, юрган югургандан афзал. Кимда ким унга яқинлашса, у (фитна) уни тортиб кетади, кимда ким бошпана топса, ундан қутулиб қолади”, дедилар (“Саҳиҳи Имом Бухорий”, 7081).
Баъзи, “Халифалик”ни даъво қилувчи фирқалар Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган қуйидаги ҳадисни ўз ғаразлари йўлида кўп ишлатадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар пайғамбарликда (яшаяпсизлар), у Аллоҳ истаганича бўлади, кейин У уни олиб қўяди. Кейин пайғамбарлик йўлидаги халифалик бўлади, у Аллоҳ истаганича бўлади, кейин У уни олиб қўяди. Кейин подшоҳликлар бўлади, у Аллоҳ истаганича бўлади, кейин У уни олиб қўяди. Кейин яна пайғамбарлик йўлидаги халифалик бўлади”, деб сукут сақладилар (“Муснади Имом Аҳмад”, 18046; “Муснади Аби ат-Тоялисий”, 439).
Юқорида келтирилган ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида кўпчилик олимлар шубҳа билдиришган. Ҳадиснинг ровийлари силсиласидаги Ҳабиб ибн Салим ишончсиз шахс деб топилган. Имом Бухорий ҳазратлари бу ровий шахсияти ҳақида кескин фикрлардан қочиб, унга ишора қилган ҳолда, ёлғон ҳадис тўқишнинг оқибати жаҳаннам экани тўғрисидаги ҳадисларни эслатиб ўтган (“Ат-Тарих ал-Кабир”, Имом ал-Бухорий, 2/318).
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримни ўқиб, халқумларидан (пастга) ўтмайдиган ёшлар пайдо бўлади. Уларнинг ҳаммаси ҳар асрда чиқади ва қирилади”. У (ибн Умар розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан: “Уларнинг ҳаммаси ҳар асрда чиқади ва қирилади” жумласини то “Ҳатто улар орасидан Дажжол чиққунича”, деб айтгунларича, 20 мартадан зиёд қайтарганларини эшитдим” деди (“Сунани ибн Можа”, 179).

Бу ҳадисда зикр қилинганларга ўхшаш гуруҳлар аввало мусулмонларни куфр ва мунофиқликда айблашдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Аллоҳ таолонинг дини ва унинг ҳукмларида минг йиллардан буён амал қилиниб келаётган мўътабар манбаъларни менсимасдан, ўзларига маъқул бўлган ишни қилишлари билан жуда катта фитнага сабаб бўлаётганларидан қўрқишсин.
Шундай экан ҳар бир мусулмон бугун бундай фитналардан узоқ бўлишга ва ер юзида тинчлик барқарор бўлиши учун бор сидқидилдан ҳаракат қилмоғи лозим.

Кармана туман “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош.

https//t.me/shayxazizon
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш