"Энг яхши йўл муроса".

30-08-2021, 16:55 admin Мақолалар 732

"Энг яхши йўл муроса".

Кўпинча қайнона ва келин мунрсабатлари хақида сўз борар экан, ана шу абадий муаммони хал этишни "золим" қайноналарнинг "ёвузлиги"га, кимдир "маккор" келинларнинг "ўткирлиги"га, яна бошқаси ҳар икки томонни келиштира олмаган "лапашанг" куёвга тўнкайди. Аслида ким айбдор.
Қайнона "Мен каттаман, кечиримли бўлай, ёш гўл келинни яхши гапириб йўлга солай "демаса, келин бола "Қайнонам оилани бекаси ,каттаси севган ёримни оқ сут бериб тарбиялаган онаси бўлса, нега уни хурмат қилмайин, нега хизматидан бўйин товлайин "демаса икки ўртада можора чиқаверади. Қайнота ва куёв бу хангомаларга томошобин бўлиб тураверса, адолат қилмасалар катта жанжал, қўйди чиқдиларга олиб келади.Исломий тарбияга кўра ,эр оиланинг рахбари унинг ҳамма томонига масъул ҳисобланади. Аммо бу айримлар уйлаганидек "айтганим айтган "қабилида иш тутиш оилани бошқа азоларига зулм ўтказиш ҳуқуқу берилгани эмас.Аксинча, у хотининг ҳақларини тўла адо этади, ота-онани ўзи ва хотини томонидан хурмат эҳтиром қилинишини таъминлайди. Хотинининг ислом шариати белгилаб берган хақларини тўла адо этади, агар аёл тарбиясиз, ахлоқсиз бўлса, уни панд насиҳатлар билан йўлга солади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда хотинларингиз билан яхшиликда яшанг, агарчи уларни ёқтирмасангиз ҳам. Шоядки сизга, ёқмаган нарсанинг ортидан Аллоҳ сизга кўп яхшиликларни раво кўради"-деб мархамат этган. Эрларни яна бир вазифаси хотинлари хато ёки камчиликка йўл қўйса, кечиримли бўлиб уларни тузатиш, айбини бекитиш, хотини ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида келишмовчилик чиқса, уларни муросага келтиришдир. Расули акрам солаллоҳу алайҳи васаллам" Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёлингизга яхши муомилада бўлганларингиздир "-деганлар. Ёш уй бекалар аввало ҳар ишда саранжом, саришта, тежамкор бўлиши керак. Келинлар бу фазилатларга эга бўлса, рўзғор ишларида қоқилмайди. Кечиримли катталарга ва турмуш ўртоғига ўта хурматли бўлган, озода, ширинсўз, қолаверса турмушнинг бор йўғига сабр қилиб, тежамкор фазилатларга эга бўлган келинларгина ўз турмуш ўртоғига муносиб ёр, қайноналарга севикли келин бўладилар.
Навбаҳор тумани" Навбаҳор"маҳилласи отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш