ИЙМОН ОМОНАТИ

13-09-2019, 16:01 admin Мақолалар 855

Бизларга топширилган биринчи омонатни Аллоҳ таоло Қуръон каримда марҳамат қилади:
إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا الْإِنسَانُ إِنَّهُ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا “Албатта, биз бу омонатни (яъни Исломдаги шариатнинг тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга рўбарў қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у (ўзига) зулм қилгувчи ва нодон эди”
Аввало, омонат сўзининг таржимасини тушуниб олайлик. Омонат дегани арабча сўздан олинган бўлиб – ишониб топширилган нарса – маъносини англатади. Демак, Парвардигори олам бизларга ўз динининг кўрсатмаларини ишониб топширибди. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак: Аллоҳ таоло барча кўрсатма таълимотларини ва ҳукмларини ўз жойига қўйиш бўйича унинг ишонган вакилимиз.
Аллоҳ таолонинг ҳақиқий мўмин бандаси бу Худонинг буйруқларини ўз вақтида адо қиладиган ва қайтарган қайтариқларидан доимо қайтадиган зотдир.
Намоз вақти келганда ҳазрати Али (Карамаллоҳу важҳаҳу) титрар ва ранг-рўйлари ўзгара бошларди. У кишидан: “Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди?”, деб сўраганларида, шундай жавоб берардилар: “Аллоҳ таоло еру кўкларга фарзларини омонатга бермоқчи бўлганида улар қўрқиб олмаган эдилар, мен бани Одам бўлиб қабул қилганман. Энди омонат намоз пайти келди.
Аллоҳ таоло яна Қуръонни давомида дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ
“Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга хиёнат қилманг ва (ишониб топширилган) омонатларингизга хиёнат қилманглар!”
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:لا إِيمَانَ لِمَنْ لا أَمَانَةَ لَهُ، وَلا دِينَ لِمَنْ لا عَهْدَ لَهُ
“Омонатни сақлай олмайдиган кишининг иймони йўқ, аҳдига вафо қилмайдиганни эса дини йўқ”
Ким Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ҳузурига соғлом қалб билан борар экан, нажот топади. “Қалб Аллоҳ таолодан бандасига берилган омонатдир” – дейдилар Имом Ғаззолий. Умр ҳам Аллоҳ таолонинг омонати. Шунингдек, тоатга сабаб бўлувчи барча нарсалар омонат. Соғлиғимиз, вақтимиз, илмимиз ва ҳоказо... Кимки омонатга хиёнат қилиб, тавба қилмаса, аламли жазога йўлиқади.
Орифлардан бири дейди: “Аллоҳ таолонинг бандасига тегишли иккита сири бор. Улуғ ва қудратли зот илғом йўли билан бу сирларни бандасига билдирган. Аввалгиси шуки, бола она қорнидан чиқар экан, унга айтади: “Бандам, пок ва тоза ҳолда сени дунёга келтирдим, умрингни сенга ишониб топширдим, омонатга бердим. Бас, омонатни қандай сақлашингни ўйла, рўбарў бўлурсан!” Кейингиси шуки, руҳ бандадан чиқаётганида Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: “Бандам, ишониб топширган омонатимни нима қилдинг? Аҳдга кўра, Менга рўбарў бўлгунингча уни сақлай олдингми? Агар омонатимни сақлаган бўлсанг, аҳдимга вафо қилиб, мукофот билан қаршилайман. Агар омонатимга хиёнат қилган бўлсанг, омонатни талаб қилиб, жазо билан кутиб оламан”.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ :« ثَلاَثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ فَهُوَ مُنَافِقٌ وَإِنْ صَامَ وَصَلَّى وَزَعَمَ أَنَّهُ مُسْلِمٌ مَنْ إِذَا حَدَّثَ كَذِبَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ». قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ثَلَاثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ فَهُوَ مُنَافِقٌ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ فَمَنْ كَانَتْ فِيهِ وَاحِدَةٌ مِنْهُنَّ لَمْ تَزَلْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ النِّفَاقِ حَتَّى يَتْرُكَهَا
“Кимдаким, унда учта амал бўлса, бас у мунофиқдир, гарчи намозхону рўзадор бўлса ҳам. 1. Гапирса ёлғон гапиради. 2. Омонатга хиёнат қилади. 3. Ваъдага хилоф қилади”.
Тижоратдаги омонат
عَنْ أَبِى سَعِيدٍ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ ».
“Ростгўй, омонатли тожир Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”
عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الأَمِينُ الْمُسْلِمُ مَعَ الشُّهَدَاءِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
“Омонатдор, мусулмон савдо қилувчи қиёмат куни шаҳидлар билан бирга бўлади”
إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُكُمْ أَن تُؤدُّواْ الأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا
“Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради”
Расулуллоҳ (Саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг “Омонатни сақлаб, вақтида қайтариш кишининг ризқини зиёда қилади. Омонатга хиёнат қилиш эса қашшоқлик келтиради” деган муборак сўзлари бор. Омонат дейилганда нафақат молу дунё балки маънавият ҳам шунга киради.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« ذِمَّةُ الْمُسْلِمِينَ وَاحِدَةٌ فَمَنْ أَخْفَرَ مُسْلِمًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلاَئِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ لاَ يُقْبَلُ مِنْهُ عَدْلٌ وَلاَ صَرْفٌ ».
“Мусулмоннинг зиммасида бир нарса бор. Мусулмоннинг ҳаққига хиёнат қилган одамга Аллоҳнинг лаънати бўлсин ва фаришталарнинг лаънати бўлсин ва барча инсонларнинг лаънати бўлсин ва Аллоҳ таоло қиёмат кунидаги унинг солиҳ амалларини ва садақаларини қабул қилмайди”
عَنْ عَلِىِّ بْنِ أَبِى طَالِبٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِذَا فَعَلَتْ أُمَّتِى خَمْسَ عَشْرَةَ خَصْلَةً حَلَّ بِهَا الْبَلاَءُ ». فَقِيلَ وَمَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ « إِذَا كَانَ الْمَغْنَمُ دُوَلاً وَالأَمَانَةُ مَغْنَمًا وَالزَّكَاةُ مَغْرَمًا وَأَطَاعَ الرَّجُلُ زَوْجَتَهُ وَعَقَّ أُمَّهُ وَبَرَّ صَدِيقَهُ وَجَفَا أَبَاهُ وَارْتَفَعَتِ الأَصْوَاتُ فِى الْمَسَاجِدِ وَكَانَ زَعِيمُ الْقَوْمِ أَرْذَلَهُمْ وَأُكْرِمَ الرَّجُلُ مَخَافَةَ شَرِّهِ وَشُرِبَتِ الْخُمُورُ وَلُبِسَ الْحَرِيرُ وَاتُّخِذَتِ الْقَيْنَاتُ وَالْمَعَازِفُ وَلَعَنَ آخِرُ هَذِهِ الأُمَّةِ أَوَّلَهَا فَلْيَرْتَقِبُوا عِنْدَ ذَلِكَ رِيحًا حَمْرَاءَ أَوْ خَسْفًا وَمَسْخًا ». “Менинг умматим 15та (ўндан зиёд) ишни қилиб қўйса, ана шунда улар балога гирифтор бўлиш ҳақли бўлади”. “Улар нимадир Эй Расулуллоҳ?” – деб сўрашди. “1. Омонат деб топширилган нарсалар ўзлаштириб олинганда. 2. Закотлар зўрлаб олинганда. 3. Эркаклар аёлига итоат қилганда. 4. Фарзанд доимо онасининг дуоибади мубтало бўлганда. 5. Дўстлар эъзоз қилиниб оталар хорланганда. 6. Масжидларда ибодат бўлишнинг ўрнига ҳар қандай дунё ишлари ва сўзлари бақириб-чақириб бўлганда. 7. Қавмнинг энг пасткаш одами маҳалланинг бошлиғи бўлганда. 8. Бир кишининг ёмонлигидан қўрқиб иззат-ҳурмат қилинганда. 9. Ароқхўрлик кўпайганда. 10. Ҳаром-ипак кийимлар кийилганда. 11. Ашулачи ярим-яланғоч аёлларни тамоша қилганда, шаҳватни қўзғатадиган мусиқалар эшитилганда. 12. Олдинги ўтган солиҳ инсонларни масхара қилиб, лаънатлашади. Кейин уларнинг ҳаволари бузилиб қолади. Одамлари хорланади ва сувлари бемаза бўлиб бузулади. ”
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари бунга ишорадир:
وَأَوْفُواْ بِعَهْدِي أُوفِ بِعَهْدِكُمْ وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ
Менга берган ваъда – аҳдга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам аҳдга вафо қиламан” .
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ بَيْنَمَا النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - فِى مَجْلِسٍ يُحَدِّثُ الْقَوْمَ جَاءَهُ أَعْرَابِىٌّ فَقَالَ مَتَى السَّاعَةُ فَمَضَى رَسُولُ اللَّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحَدِّثُ ، فَقَالَ بَعْضُ الْقَوْمِ سَمِعَ مَا قَالَ ، فَكَرِهَ مَا قَالَ ، وَقَالَ بَعْضُهُمْ بَلْ لَمْ يَسْمَعْ ، حَتَّى إِذَا قَضَى حَدِيثَهُ قَالَ « أَيْنَ - أُرَاهُ - السَّائِلُ عَنِ السَّاعَةِ » . قَالَ هَا أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ . قَالَ « فَإِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ » . قَالَ كَيْفَ إِضَاعَتُهَا قَالَ « إِذَا وُسِّدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ » .
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисда ўз қавмларига сўз сўзлаб турган эдилар. Бир аъробий келиб: Қиёмат қачон? – деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини давом этдилар. Баъзи саҳобалар: Расулуллоҳ унинг сўзини эшитдилар-ку, лекин ёқтирмадилар шекилли – деб ўйладилар. Айримлари эса: сўзини эшитмадилар – деб ўйладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини тугатгач: “Қиёмат тўғрисида сўраган одам қани?” дедилар. Аъробий: Мана мен Ё Расулаллоҳ – деди. “Омонатдорлик – ҳалоллик ўртадан кўтарилганда қиёматни кутавергил”, дедилар. Буни қандай билса бўлади? – деб яна сўради аъробий. “Ҳар бир ишики ўша иш соҳиби бўлмаган кишига юклатилса, қиёматни кутавер”, деб жавоб бердилар”
أَتَى رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ ثُمَّ قَالَ لَهُ:"يَا عَوْفُ بن مَالِكٍ، غُلامُكَ الَّذِي يُطِيعُكَ وَيَتَّبِعُ أَمَرَكَ أَحَبُّ إِلَيْكَ أَمْ غُلامُكَ الَّذِي لا يُطِيعُكَ وَلا يَتَّبِعُ أَمَرَكَ؟"، قَالَ: بَلْ غُلامِي الَّذِي يُطِيعُنِي وَيَتَّبِعُ أَمْرِي، قَالَ:"فَكَذَلِكُمْ أَنْتُمْ عِنْدَ رَبِّكُمْ تَعَالَى".
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам). Авф ибн Молик (розияллоҳу анҳу)га дедилар: “Агар сенинг иккита хизматкоринг бўлиб, улардан бири сенга хиёнат қилса, ёлғон сўзласа, бошқаси эса тўғри сўзлаб, хиёнат қилмаса, улардан қай бири сенга мақбулроқ ва севимлироқ?” Авф ибн Молик (розияллоҳу анҳу), “Албатта, тўғрисўз ва омонатдори”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам дедилар: “Сизлар ҳам Парвардигорингиз наздида шундайсизлар”.

Атоев Отабек
Навоий вилояти Нурота
туман бош имом хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш