Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таъвалудининг 539 й иллиги муносабати билан “Бобур ижодини ўрганамиз”

10-02-2022, 12:34 admin Мақолалар 391

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таъвалудининг 539 й иллиги муносабати билан “Бобур ижодини ўрганамиз”
Марказий Осиёда фан ва маданиятнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган, ўзининг ғоят самарали фаолияти билан тарихда ўчмас из қолдирган, темурийлар авлодининг сўнгги вакилларидан бири Умар Шайх Мирзо Ўғли Захириддин Муҳаммад Бобурдир. Бобур Мирзо Фарғона вилоятининг ҳукмдори Умаршайх , яҳёни Соҳибқирон Амир Темурнинг чевараси оиласида 1483-йилда таваллуд топди. Бобур сарой муҳитида тарбияланди ва ўқиди, ёшлигидан илмга, шеъриятта берилди. Довюраклиги, жасурлиги ва эпчиллиги туфайли Бобурни « Йўлбарс» деб атадилар.Заҳириддин Муҳаммад Бобур илм ва фаннинг санъатнинг, умуман хаётнинг хамма сохалари билан яқиндан қизиқкан. Ғайрат ва ташаббус, синчковлик ва истеҳдод Бобурни ривожланган феодал даврнинг улуғ сиймоларидан бирига айлантирди. Ўткир зехнли Бобур Мирзо 9 ёшида саводини чиқаради, Қуръонни ёд олди, шеърлар ёзиб уни шархлай билди. 10- 12 ёшларида ҳарбий санъат сирларини, давлатни бошқариш усулини, жисмоний тарбия машқларини мукммал даражада эгаллади.Истеъдод соҳиби бўлган Бобур 12 ёшида, отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаб, подшох этиб тайинланди ва умрининг охирига қадар ўзи кўрган, хаётда гувох бўлган, жанг суронлари, ўзга юртдаги жахонгашталиклар, ватанни қумсаш, болага, оилага қариндош - уруғларга муносабат асарларини ўзининг тарихий- географик китоби бўлмиш « БОБУРНОМА» да баён этди. Бу борада ўзбек олими таниқли географ профессор Ҳ.Ҳасанов уни фақат давлат арбоби эмас, балки машхур лашкарбоши, тарихчи, географ, биолог, мусиқачи, тилшунос хам бўлганини таъкидлайди. Унинг ижодига мансуб бўлган « Хатти Бобурий» узоқ йиллар давомида мактабларда, мадрасаларда савод ўргатиш китоби сифатида фойдаланилади.Заҳириддин Мухаммад Бобур хаётлик пайтидаёқ ўзига хос маърифий мактаб яратди. Мактаб
тушнчаси турли маъноларда ишлатилади. Мактаб тор маънода фарзандларга илм-маърифат, маълумот берувчи жой, кенг маънода фан, санъат, адабиёт, ижтимоий, сиёсий хаёт кабиларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган йўналиш, оқимдир. Бобур хаётий эсдаликлар ёзиш мактабини « Бобурнома» асари орқали бошлаб берди. Биз XXI аср авлодлари худди буюк алломаларимиз сингари ватанни севиш, унинг бир қарич тупроғини ардоқлаш, эл-юртни севиш, инсонни бир бирига бўлган меҳр-муҳаббатини таърифлаган алломаларимизнинг давомчилари бўлишни истаймиз.


Кармана тумани “Сардоба” МФЙ отинойиси Насиба Хусенова.













“Сардоба” МФЙ отинойиси
Насиба Хусенованинг
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таъвалудининг 539 йиллиги муносабати билан “Бобур ижодини ўрганамиз”мавзусида ёзган
мақоласи



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш