Захриддин Мухаммад Бобурнинг хаёти ва ижодини ўрганамиз.

13-02-2021, 18:39 admin Мақолалар 1 103

Захриддин Мухаммад Бобурнинг хаёти ва ижодини ўрганамиз.
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили,буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси,темурий шахзода.
Бобурнинг отаси – Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним Муғилистон хони ва Тошкент хокими Юнусхоннинг қизи эди.Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлган. Бобурга хокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, харбий юришларида хамрохлик қилган. Бобурнинг ёшлиги Андижонда ўтган.Бобур махсус тарбиячилар. Йирик фозилу уламолар устозлигида ҳарбий таълим,фиқх илми, араб ва форс тилларини ўрганади, кўплаб тарихий ва адабий асарлар мутолаа қилади, илм фанга , шеъриятга қизиқа бошлайди. Довюрак ва жасурлиги учун,”Бобур”,”Шер”лақабини олади.Машҳур Суфий-Хожа Аҳрорга ихлос қуяди.унинг тариқати рухиятида вояга етади.умрининг охирига қадар эътиқодга содиқ қолади. Отаси бевақт 39 ёшида фожеали ҳалок бўлади. 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради.Умаршайх Мирзога тобе бир қанча бек ва хокимлар ёш ҳукмдорга буйсунишдан бош тортадилар.Тахтга ўтирганига 2-3- йилида давлатни мустахкамлаш, бек ва амалдорлар билан ўзаро муносабатни яхшилаш қўшинни тартибга келтириш, давлат ишларида интизом ўрнатишни амалга оширади.Унинг мақсади Самарқандни эгаллаш, маразлашган кучли давлатни сақлаш, мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур салтанатини қайта тиклашдан иборат эди. Бобур 1500 йил аввал 240 кишилик қўшини билан Самарқандга кириб келади,аҳоли уни пешвоз чиқиб қарши олади.Шайбонийхоннинг 600 нафар аскари қириб ташланади.Қисқа вақт ичида Самарқанднинг бир қанча туманларида Қарши ва Ғузор шаҳарларида хокимлиги эътироф этилади.
Бобур шунга ўхшаш бир қанча давлатларни жумладан Афғонистон, Қобул, Ҳиндистонни эгаллайди. Бобур Ҳииндистонда кўплаб хайрли ишларни амалга оширади, мамлакат тараққиётига жиддий таъсир кўрсатади, ички низо қирғинларга барҳам бериб втлоятларни бирлаштиради, юртни ободонлаштиришга, илму ҳунар, деҳқончиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратади.
Шоир сифатида ижодий фаолияти Самарқандни эгаллаган вақтида бошланади. Алишер Навоий билан улар ўртасида ёзишмалар бошланади.
Бобур 18-19 ёшларида рубоий ва ғазаллар ёза бошлайди. Шоирнинг биринчи “Топмадим” ғазали “Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши” мисраси билан бошланувчи рубоийси ўша йиллардаги ҳаёт билан боғлиқ. Асарладаги умуминсоний қадриятлар кўтарилади.Бобур ижодида ишқ- муҳаббат, севги- садоқат, висол-хижрон мавзуси салмоқли ўрин тутади.Шоирнинг “Бобурнома”,”Мубайин” асарлари инсонлар қалбида ватанга,халққа бўлган мехр мухаббат ҳис туйғуси гавдаланади. Бобурга 1526 йил суиқасд уюштирилади, Иброҳим Лудийнинг онаси ошпазлар билан тил бириктириб,унинг овқатига захар қўштиради, шундан кейин тез-тез хасталикка дучор бўладиган бўлиб қолади.
Захриддин Мухаммад Бобур 47 ёшида Аграда вафот этади.Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Бобур ўз юртида хақиқий қадр қиммат топди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармрнига кўра 1993 йил Бобур таваллудининг 510 йиллиги тантанали нишонланди.Андижон шахрида Бобур номига театр,кутубхона, миллий боғлар ташкил қилинди.
Бизнинг ёшларимиз ҳам, Алишер Навоий, Бобурийлардек, Амир Темурлардек ҳақиқий ватанпарвар,халқпарвар, меҳр-мухаббат эгалари бўлишга интилишимиз даркор ва шундай инсонлардек бўлишга куч ва матонатли бўлишимиз керак деб ўйлайман.

Кармана тумани :”Дўстлик” МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш