Қазои қадар

7-12-2021, 16:04 admin Ислом олами 723

Қазои қадар

Ассалому алайкум! Уйда чеварлик билан шуғулланаман, эрим эса ишламайди. 5 ёшли ўғлим бор. Шу фарзандимиз қаровсизлик оқибатидами, велосипеддан йиқилиб, қўли гипс бўлиб қолди. Ўша пайт – шомга яқин иш тикаётгандим. Эрим, қайнанам эса сериал кўриб ўтиришганди. Қайнанам неча бор ўғилларига боладан хабар олишни айтсалар ҳам, «Шу ерда ўйнаяпти», деб кино кўравердилар. Энди эса эримни айблаб, «Қараганингизда, бундай бўлмасди», дедим. Ўзимнинг виждоним ҳам тинчлик бермаяпти, пул топаман деб ишга берилдим, болага қарашим керак эди деб, юрагим эзилиб кетди. Ҳазратимизнинг «Сабабини қилиш керак, кейин эса Аллоҳга таваккул қилиш керак» деган гаплари хаёлимга келди. Бу қадарми, шунақа бўлиши тақдиримизда ёзилганми? Охирги пайтларда ишга берилиб, илм олишим сустлашди. Балки бу менга Аллоҳнинг жазосидир, деб ҳам ўйлаяпман. Нима қилсам тўғри бўлади?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган ишга салавот. Аммо бундай ҳолатлардан, айниқса бизга ёқмаган вазиятлардан ибрат, сабоқ олиш керак. Бундан буёғига ўзингиз айтганингиздек, ибодатларга, асосий масъулиятларга эътиборлироқ бўласиз. Бўлган бу иш ҳаётингизнинг яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлса, сиз учун раҳмат бўлибди.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш