"Намоз мўминлик аломати".
Намоз ----- мўминга энг яқин ҳамроҳ ва яхши паноҳдир.
Намоз ----- руҳнинг озуқаси, қалб жароҳатининг малҳами, нафс давоси бўлиб, у мусулмоннинг боғланадиган жойи ва у билан Робби орасидаги нажот арқонидир.
Намоз ----- иймоннинг аломати бўлиб, қабрни нурли этувчи, охиратда эса дўзахдан пардадир.
Намоз ----- Исломнинг асосий шартларидан бири ҳисобланиб, Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилиб қўйгандир.
Намоз ----- Аллоҳ таолонинг ягоналигини ва Пайғамбаримиз(с.а.в) нинг ҳақлигини тасдиқлайдиган шаҳодатдан сўнгги энг муҳим асосдир. Бу борада Пайғамбаримиз марҳамат қилдилар: "Ким намозни ўқиса, қиблага юзланса, қурбонликларимизни еса, у мусулмондир".
Аслида, мўминнинг вазифаси ----- калимаи шаҳодатни айтиб Исломга киргач, намоз ўқишдир. Қуръони каримда намоз ўқиш амр этилган кўплаб оятлар бор: "Намозни мукаммал адо этингиз, закот берингиз ва руку қилувчилар билан бирга руку қилингиз"(Бақара, 43).
Намоз тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)дан жуда кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган:
1. "Намоз диннинг устунидир".
2. "Намоз шайтоннинг юзини қорайтиради".
3. "Намоз мўминнинг меърожидир".
4. "Жаннатнинг калити намоздир".
5. "Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг, Аллоҳдан намоз тўғрисида қўрқинг".
Бир киши Аллоҳ Расулидан Исломнинг аломатларини сўради. Расулуллоҳ (с.а.в) жавоб бердилар: "Аллоҳга бутунлай таслим бўлиш, Ундан бошқа ҳар не маъбудни тарк этиш, намоз ўқиш ва закот беришдир.Бир мусулмоннинг ҳаққи бошқа мусулмонга ҳаромдир".(Насаий).
Яна Расулуллоҳ (с.а.в) бундай марҳамат қилганлар: "Қалб ҳозир бўлмаган намозга Аллоҳ таоло қарамайди".Ҳазрати Иброҳим намоз ўқиганида узоқдан юрак уриши эшитиларди.
Охират учун озиқ бўладиган, у ёқда фойдаси кўрадиган намоз --- қалб ҳозир бўлган намоздир. Аллоҳ таоло берган ҳадсиз-- ҳисобсиз неъматларга бандасининг шукронаси ҳам намоздир. Намоз ибодати туфайли мўминнинг Аллоҳ таоло наздидаги даражаси юксалиб, охират ҳаётига тайёргарлик кўриб боради.
Аллоҳ таоло мўминлар ва мунофиқларни намозлари билан фарқлар экан, бизни Ўзи намозларимизда Ислом билан куфрнинг орасидаги фарқ, ягона чегара чизиғи, у --- диннинг устуни эканлигини доим ёдимизда, қалбимизда бардавом қилсин.
Конимех тумани бош отинойиси : Л. Бобоназарова.