Савол беришнинг ўзига хос одоб ва қоидалари

14-01-2022, 12:14 admin Мақолалар 358

Савол беришнинг ўзига хос одоб ва қоидалари
Яна бир иш саволда хаддан ташқари чуқур кетиш, ниҳоятда ижиклаб, уни керагу керакмасини бўладигани бўлмасини чуқур маънода сўрашлар ҳам макруҳ келинади. Баъзи-бир вақтларда сўровчи одам ўзини илмли қилиб кўрсатиш учун сўрайди. Кўпчиликни ичида улар билмайдиган бир нарсани билиб олган бўлади, кимдандир эшитиб. Шуни сўраса эътибор ҳалиги сўровчига қаратилади. Одамлар бу шундай ката нарсани сўраяпти, анча илми бор экан шекилли деган гумонга боришларини ўзи яхши кўради. Шунинг учун у эҳтимол у саволни бировдан эшитиб олган билади. Лекин ўзини билганини билдириш учун сўрайди.
Яна бир ҳолат бир олимдан сўраб, жавобини олган саволини бошқа бировдан бориб сўраш. Бу ҳам ниҳоятда беодоблик ҳисобланади. Баъзи-бир одамлар ўзи бир ишни қилиб қўйган, шуни оқламоқчи бўлиб юрибди. Ёки қилмоқчию шунга йўл топиш ҳаракатида. Бир олимдан сўрайди, у хоҳлаган жавоб чиқмайди, тескариси чиқади. Бошқа бир одамга бориб унданҳам сўрайди, у ҳам шуни айтади. Лекин сўровчи ўзига мувофиқ, ўзининг хохишига, ҳавоий нафсига тўғри келадиган жавобини исташ ниятида яна бошқалардан такрор-такрор сўрайверади. Бу ҳам беодоблик, нотўғри бир ҳолат.
Яна битаси енгил фатво берадиган одамни излаб фалончига айтсак бўлади дейди, бориб сўрайлик бўлади деб қўйсин кейин қиламиз деган маънода енгилтаклик қилиш ҳам нотўғри ҳисобланади. Балки сўраганда тақводор, Аллоҳдан қўрқадиган, ҳақиқатни айтадиган, ҳамма нарсани тавозинунни биладиган кишилардан сўралса яхши бўлади.
Шу билан бугунги кунимиздаги саволларни мулоқот орқали бўлмаганларида, радиога келаётган саволлар, интернетга келаётган саволларда савол берувчи ўзини яширади, кимлигини билдирмайди. Ана шу ҳолатда кўпгина англашмовчиликлар келиб чиқади. Кўпчилик номини исми шарифини айтиб, баъзи вақтда қисқача ўзини таништириб ҳам ўтиб савол беради, у жуда яхши лекин баъзи-бир одамлар анна шу нарсани қилишни ўзларига эпкўрмайдилар. Баъзилари умуман буни қилиш ҳаёлларида бўлмаса керак, баъзилари қасддан исми шарифини кимлигини яширади. Ва одатда бундай одамлар кўпроқ фитна саволларни беришга одатланган бўлади. Аслида эса савол берувчи ким эканлиги маълум бўлса, жавоб берувчи кишига осонлик бўлади. Ана ўша савол берувчининг шахсига қараб, жавобини тўғрилаб бериш ҳолати осонлик туғдиради. Чунки бир масалани ёш одамлар сўраса, уларга мос жавоб керак бўлади. Қария одамлар сўраса худди шу масалани қариялар нуқтаи назаридан ёндашиш билан жавоб бериш мумкин бўлади. Эркакка алоҳида, аёлга алоҳида муомала қилиш тўғри келади ва шунга ўхшаш ҳар хил ҳолатлар бор. Мана шу маънода савол берувчи ўзининг кимлигини яширмаганлиги яхши ва жавобни тўлақонлик яхши мақсадга мувофиқ чиқишига бу ишда ёрдам берилган бўлади...(Давоми бор).

Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш