Савол беришнинг ўзига хос одоб ва қоидалари
Фатво сўровчи азизларни ҳам ўзларига яраша одоб-аҳлоқлари бўлиши керак, исломий қоидалари бор, ана ўшаларига риоя қилиш керак. Шунингдек фатво сўровчи кишиларга макруҳ бўлган, яхши кўрилмаган, беодоблик саналадиган ҳолатлар ҳам бор, уларни ҳам билишимиз керак. Ана ўша нарсалардан четта бўлишимиз лозим.
Диний масалада савол сўровчи кишилардан талаб қилинадиган ёки уларга макруҳ ҳисобланган нарсалардан бири кўп савол сўрашдир. Бўлган бўлмаган нарсани такрор-такрор ҳар ҳил бир холатларда сўрайвериш одобдан эмас, нарсалар ҳисобланади. Шунингдек динда фойдаси йўқ нарсаларни сўраш ҳам, беҳуда нарсаларни сўраш ҳам макруҳ ҳисобланади. Баъзи-бир пайтларда умуман бефойда нарса на динга, на диёнатга на бу дунёга, на оҳиратга фойдаси йўқ, лекин одамлар шуни сўров, савол деб сўрашаверади. Ўзларини ҳам, сўралаётган одамни ҳам, жамоатни ҳам вақтини беҳуда сарфлашга, зеҳн-заковатини беҳуда сарфлашга мажбур қилишади.
Яна макруҳ нарсалардан бири, воқеликда йўқ нарсани сўраш, ўзи йўқ, бўлиш эҳтимоли ҳам қийин, лекин шуни савол қилиб сўралади. У бўлса нима бўлади, бу бўлса нима бўлади маънода. Мана бу ҳолатда ҳам савол бериш макруҳ ҳисобланади.
Яна бир ҳолат қийин масалаларни сўраш, масала ниҳоятда қийин, уни сўровчини ўзи ҳам тушуниб етаолмайди. Жавоб бериш ҳам қийин, берилганда ҳам кўпчилик англамайдиган масалаларни сўраб демак ўзини ҳам, бошқаларниҳам тушуниб бўлмайдиган нарсага овора қилиш макруҳ ҳисобланади. Учинчидан, тааъббудий нарсаларни ҳикматини сўраш, бу айниқса ҳозирги кунда жуда кўп нарса. Мисол учун баъзи-бир одамлар нима учун бомдод намозини фарзи икки ракаат, пешинники тўрт ракаат деб сўрайди. Ёки нима учун намозда икки марта сажда қилинади деб сўрайди, шунга ўхшаган ҳолатлар бор. Диний аҳкомларни бу маънода иккига бўлинади. Бир бўлагини ҳикматлари бор, уни сўраса бўлади, яхши тушунишга ёрдам беради. Иккинчиларини ҳикматини ҳеч ким билмайди, бундай нарсаларни "тааъббудий" нарсалар дейилади. Ибодат учун шариатда буйруқ келганлиги учун амал қилинаверади, ҳикматини сўраб ўтирилмайди, ҳалиги айтган нарсаларимиз шунга ўхшаш нарсалар. Аллоҳ ибодат тарзида амр қилган, бажарилади, ҳикмати сўралмайди, ҳикматини англашга инсонни ақли ҳам етмайди, Аллоҳнинг Ўзи билади….. (давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w