“Илм фазилатлари” .

6-01-2022, 12:29 admin Мақолалар 680

“Илм фазилатлари” .
Илм олиш Ислом динимизда ғоят қадрланади ва рағбатлантирилади. Илм жамият тараққиётининг кучи , кишини жахолатдан, нодонликдан, қутқарувчи халоскори , жаннатга олиб борувчи кўприк ва саодатга етказувчи воситадир, деб Пайғамбаримиз ва пайғамбаримизнинг саҳобаи қиромлари ўз вақтида қайта - қайта уқтириб ўтганлар.
Абу Ҳурайра Пайғамбаримизнинг: “Илм пайғамбарларнинг мероси , мол эса Фиръавнларнинг “ подшохларнинг “. Илм сени қўриқлайди , сен молни қўриқлайсан. Албатта илмни Аллоҳ яхши кўрганига берур молни эса Аллоҳ наздида сариқ чақалик қадри йуқлигидан яхши кўрганига ҳам яхши кўрмаганига хам бераверади. Илм ишлатиш ва сарфлаш билан камаймайди, мол эса аксинча камаяди. Мол эгаси қиёатда молни қаердан қандай топгани ва қаерга қандай сарфлагани ҳақида сўроққа тутилади. Илм эгасининг эса хар бир сўзига жаннатда юксак даражотлар бордир. Олимлар дунё қанча турса шунча туради уларнинг жисмлари йуқолган бўлсада таълимлари қалбларда мавжудлигича қолади деганларини сўзлаб берган эканлар .
Дунёвий илм, диний илм ўрганиш оламни танишишни, одамни тушунишни, хурматлашни, Яратгувчи эгамни танишни ўргатади. Илм олиш хосияти , афзалликлари ва савоблари беқиёс.
Сахоба Маоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу пайғамбаримизнинг : “Илм олинглар, чунки таълим олиш Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш ибодат,музокараси тасбеҳ, билмаган кишига ўргатиш садақа, уни ўз оила аҳлига сарфлаш қурбатдир, яъни Аллоҳга яқинликдир. Чунки илм жаннат йўлидир. Илм толибларга ҳўлу қуруқ денгиздаги балиқлар, осмондаги қушлар, ердаги ҳашоратлар, қукуқлигу сувдаги ҳайвонларнинг барчаси салавот ўқийдилар. Чунки илм қалбларни жаҳолатдан тирилтиради, у билан аброрлар ва аҳрорлар манзилига етади, бу дунё ва у дунёда баланд даражаларга эришади. У билан қариндошчилик боғланади, у билан ҳаром ва ҳалол билинади . У саодатмандларга илҳом бағишлайди, бахтсизликни даф килади”.
Расуллуллоҳ с.а.в. айтганлар:
- Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир.
- Умматимни икки нарса илмни тарк этиш ва мол дунё йиғишга ружуъ қўйишлари ҳалок қилиши мумкин.
Аллоҳ таоло айтган: “ Менинг наздимда илм фазилати ибодат фазилатидан аълодир”.
Билимларнинг энг яхшиси савоб ва гуноҳни , ҳалол ва ҳаромни фарқлашни ўргатувчи билимлардир. Иймон, эътиқодни, шариат аҳкомлари, яхшилик ва ёмонлик адолат ва жабр зулмни фарқлашга ўргатувчи билимлар энг яхши билимлардир.
Нурота туман бош отинойиси М.Джуманазарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш