"Ватанга суянч бўлайлик"

3-07-2021, 16:28 admin Мақолалар 398

"Ватанга суянч бўлайлик"

Мол- дунёни шарафи ҳақида Аллоҳ таоло огоҳлантириб, уни қадри баландлигини ва уни асрашлик лозимлигини буюрди.Мол - дунёни улуғ инсон зотини ҳаётини туруми( қоим қилувчиси) қилди.
Шариф инсонни яшаш воситаси, тиргаги бўлган нарса ҳам шарифдир.
Ўтган солиҳлар айтганлар:
قال السلف: المال سلاح المؤمن
"Мол- муъминнинг яроғидир"
Тижорат қилинглар, касб қилинглар.Сизлар шундай замонда яшаяпсизларки , агар биронталаринг муҳтож бўлиб қолсанглар биринчи бўлиб динларингни еб қўясизлар ( барбод қиласизлар)
Аллоҳ таоло маданий оятларда молни асрашга кўп тарғиб қилди: қарз олиб- беришда ёзишга, гувоҳлар бўлишига , ақл лозимлигига буюрди.
Инсон хотиржам бўлсагина дунё ва охират яхшиликларини ҳосил қилишга қоим тура олади.Бунинг учун касбли ва мол - дунёли бўлиши керак .Шунда у фойдали нарсаларни жалб қилиб, зарарларни дафь қилади.
والحديث باسناد عن انس ابن مالك: ان رسول الله صلى الله عليه وسلم دعا له بكل خير و كان أخر دعاءه ان قال:
"اللهم اكثر ماله و ولده و بارك له "

Ҳазрат Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни исноди билан келган ҳадисда:
"Албатта Расулуллоҳ алайҳис-салом ҳазрат Анасни ҳақларига ҳамма яхшиликларни сўраб дуо қилдилар ва дуоларининг охирида бундай дедилар:
"Эй Парвардигор Анасни молини ва болаларини кўп қилгин ва унга барака бер ( марҳаматингга сазовор қил).
Бу ҳадисдаги ишора шулки, Расулуллоҳ алайҳис-салом аввал молни зикр қилдилар.

Меҳнат қилиб давлатимиз равнақи йўлида жонкуярлик қилсак, Худойимдан барака тиласак, авлодларимизни келажагига ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Мусулмонлик неъмати билан, ҳалол меҳнат қилиб фаровон яшасак.Зиёда молимизни қариндошлар, қўни - қўшни , етимларга улашсак жамиятимиз жипс, юртимиз обод, давлатимиз қувватли бўлади.
Ҳалоллик билан иш юритиб, мамлакатимиз ривожига ҳиссамизни қўшайлик.
Ватанимиз қувватли бўлса, халқимиз фаровон яшаса ҳам дунёмиз ва ҳам динимиз обод бўлиб бораверади.Зеро, мустаҳкам иқтисод тараққиётимиз омили.
Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш