Энг катта бойлик илмдир

30-04-2018, 09:04 admin Мақолалар 1 646

Маълумки Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га нозил қилинган дастлабки оятларида ҳам илм олишга ундаш маъноси борлигини ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Ўқинг “(эй Муҳаммад бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз эса карамли зотдир”.(Алақ,1-2)
Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) шўндай деганлар. “Илм, мол дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди. Молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади”. Ҳакимлар илм ўрганинг, зеро у фақирлигингизда давлат, бойлигингизда зийнать бўлади деганлар. Илмни ёшлик чоғида ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳақида улуғларимиз “Ёшликда ўрганилган илм тошга уйилган нақш кабидир”, деб айтишган.
Абу Ҳомид Ғаззолий “Кимиёи саодат” китобида шундай дейдилар : “Вазир Низомул-Мулк севимли шогирди имом Ғаззолий билан маслакдош, фикирдош бўлган. Бир куни Низомул-Мулкнинг душманлари Маликшоҳга арз қилиб, вазир фақиҳлар, сўфийлар ва Қуръон ҳофизларига ҳар йили 300 минг динор маблағ сарфлайди, агар шўнча пул сипохийларга берилса, Кунстантия дарвозаси аллақачон очилар эди”,-дейишди. Султон ўз вазири Низомул-Мулкни чақириб: “Нима гап?”-деб сўради. Вазир: “Олампаноҳ, султоним, мени қул қилиб сотсанг, 3 динорга ҳам олмайдилар. Шундай экан, Хақ таоло сен билан мени сийлаб шўндай кўп бойликлар ато қилибди, дунёда ҳеч кимни бўнчалик сийламаган, шуларнинг ҳаммаси сен билан бизга ато этган Аллоҳнинг ўлуғ китобини ёдлаб бизга етказган уламолар 300 минг динорга арзимайдими? Сенинг энг моҳир мерганинг камон ўқи 1 мил (км) дан ошмайди. Агар қилич ўрса, ёнида турган одамга етади халос, аммо ҳалиги маблағни мен шундай лашкарга бермоқдаманки, булар дуо, ибодат қилганида ( қуввати) Арши аълога етиб боради. Бу дуоларнинг Аллоҳ даргоҳига етишига, дунёда ҳеч бир куч тусқинлик қила олмайди”.
Султон Маликшох бу сўзларни эшитиб, кўзларига ёш олди ва “Сен шу лашкарларни (Қуръон хофизларини) кўпайтиравер. Дунёнинг бор хазиналарини сенинг пойингга ташлайман!”,-деди.
Ҳурматли Юртбошимиз томонидан китобга, илим олишга бўлган эътибори, ёшу қарини китоб ўқишга тарғиб қилиши ва шўнингдек Қуръон ўқиш, Қорилар мусобақасини ўтказиш ва биринчи ўринга автомабил совға қилиниши жуда ҳам катта таҳсинга сазовар бўлган ишлардандир. Илм аҳлини рағбатлантириш жуда катта савобли ишдир. Илим олиш, ҳунар эгаллаш бу ватан олдидаги муқаддас бурчимиздир.



“Полвонота” жомеъ масжиди имом хатиби: Эгамбердиев Салохиддинскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш