"ПАЙҒАМБАРИМИЗ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)НИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ".

15-12-2021, 10:10 admin Мақолалар 510

"ПАЙҒАМБАРИМИЗ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)НИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ".

Ташқи кўринишлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан кўрганда ғоят гўзал ва ёқимли.
Ҳуснлари: кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.
Бўйлари: узун ҳам, паст ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бироз баландроқ.
Жуссалари: ўртача, хушбичим ва қадди-қоматлари келишган.
Елкалари: кенг.
Ранглари: тиниқ, оққа мойил буғдойранг.
Юзлари: ўртача — юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бироз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.
Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, юзлари бироз қизарар эди.
Кўзлари: сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида қизиллик пайдо бўлар эди.
Қошлари: ингичка ва ёйсимон бўлиб, бир-бирига туташмаган эди.
Киприклари: узун.
Пешоналари: кенгроқ.
Ёноқлари: текис.
Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ.
Қовоқлари: четлари эгикроқ.
Бошлари: ўртачадан каттароқ.
Оғизлари: ўртачадан сал кенг ва каттароқ (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).
Тишлари: чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.
Бўйинлари: ўртачадан салгина узун, кумушдек соф.
Кўкраклари: кенг. Кўкракларидан қоринларигача майин тук билан энсиз ҳолда қопланган. Кўкрак ва қоринларида бошқа жун бўлмаган, аммо елка ва билакларида бироз бўлган.
Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.
Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.
Сочлари: жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоқлари ўртасига, баъзан юмшоғига, баъзан эса пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлган, умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.
Соқоллари: бир қабза, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.
Қўллари: мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, яъни у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди.
Билаклари: кафтга яқин қисми узун, бақувват.
Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.
Юришлари: салобатли, виқорли, қияликдан тушиб келаётгандек тик, зарб билан, шаҳдам қадам ташлаб, енгил, илдам ва хотиржам юрардилар.
Бўғин суяклари: йўғон, бақувват.
Терлари: маржондек.
Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламас.

Навоий шаҳар отинойиси
Усмонова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш