"Ёшлар келажагимиз".
Дунё яралибдики, Аллоҳ таоло бандаларига турли синовлар юбориб синаган. Ўтмишда боболаримиз қўлни қўлга бериб, момоларимиз меҳр улашиб синовлардан ҳамжиҳатлик билан, ақл билан мардона ўтишган. Бундай синовлар инсонларни янада жипслаштирган. Шундай синовли даврларда ҳам ҳар хил бузғунчи гуруҳ ғаламислари халқ иродасини, иймонини эгишга уриниб, заиф табақа кишиларини тўғри йўлдан адаштиришга уринганлар. Лекин кекса авлод бундай қутқуларга учмаганлар, иймонлари турли оғир синовларга нафақат дош берган, зулмларданда виқор билан, тўғри қалб билан ўтганлар.
Ўзбекнинг илдизи бақувват, иродаси метин, меҳри дарё, онг шуури покиза халқ. Пана пастқамларда, интернетларда бўй кўрсатиб ёшларни чалғитишга уринаётган ғаламис, ватансизлар, динсизлар сезилиб қоляпти. Иймони суст, тарбиясида қусури бор ёшлар буларга ишониб қолиши мумкин. Шундай оғир вазиятларда ҳам кекса авлод ўз фаҳми ақли ила ёрдамга келади. Ўргимчак тўрли ғовакларидан мўралаб қолаётган, ёшларни чалғитмоқчи бўлаётган ёт унсурларга доноларнинг жавоби доим тайёр.
Ислом дини-эзгулик, поклик, чин ватанпарварликни, меҳр-оқибатни тарғиб қилувчи диндир. Боғча, мактаб ва оиладан чин инсонийлик ғоялари билан тарбия топган ёшлар ижтимоий ҳаётда ўз ўринларини биладилар. Уларни осонлик билан Ватанга, ота-онага сотқинлик қилишга ватансизлар даъват эта олишмайди. Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, тарбиясида оқсоқлиги бўлган баъзи ёшлар бундай қутқуларга осон учиши мумкин. Мана шундай пайтларда ҳам кекса доно халқимиз ёрдамга шошади.
Тарбияда бироз оқсаш, эътиборсизлиги бўлган оилалар кекса ёшдаги отахон ва онахонларни ўгитларига, ёрдамларига муҳтождирлар. Маҳалла боласи менинг ҳам болам қабилида барча бирдек ҳаракатда бўлмоғи даркор. "Бир болага етти қўшни ота-она"," "Бирники мингга, мингники оламга" каби пурмаъно ўгитларга доимо барча амал қилса ёшлар яхши тарбия топади, тарбияда оқсаш бўлмайди. Мана шундай ёшлар тарбияси долзарб мавзу бўлиб турган бугунги кунларда барча бирдек масъулият билан ёндошиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мактабда, олийгоҳларда, маҳаллада ёшларни эътибор марказида ушлаш зарур. Улар ишлатаётган телефон программаларини ота-оналар назоратда ушлаб, бориш келиш ўртоқларини аниқлаб қатъий назорат ўрнатишса, тўғри йўл бўларди. Бола назоратсиз қолиши керак эмас, қачонки олийгоҳни битириб, бир касбни яхши эгаси бўлиб ўзи меҳнати орқали даромад топадиган бўлгунча эътибор марказида бўлиши яхши самара беради. Бу йиллар, асрлар тажрибасидан ўтган синовдир. Келинг азизлар Ўзбекистон болалари барчамизнинг фарзандларимиз, улар тарбияси, қиладиган иши, босадиган қадами сирли, яширин қолмаслигига эришайлик. Токи Ватансиз гадолар ифлос ниятларига етиша олмасинлар, фарзандларимиз гуллаган диёр она-Ўзбекистонда ҳур, озод виқорла яшасинлар. Ёшларнинг бир тола сочи ғаламис манфурлар қўлида тўкилишига асло йўл қўймайлик.
Аллоҳ ёшлар йўлини очсин.
Хатирчи туман
"Олтинобод" мфй отинойиси
Усмонова Гулнора.