"Қадриятимизни хор этмайлик".
Ёшингиз каттаргани сайин ўтган кунлар кино лента каби хаёлингиздан ўта бошлар экан.
Кўпроқ ўтмиш билан ҳозирни солиштириш, ютуқ ва камчиликларни англаш, унитилиб кетилаётган урф—одат ва миллий қадриятларни поймол этилаётганини билганингиз сари руҳан эзилиб бораверар экансиз.
Қадриятлар унитиляпти, одоб — ахлоқ борасида анча ўзгаришлар бўлганки, халойиқ ўз бурчини эсдан чиқара бошлаганига анча бўлди.
Тўй ҳашамларга, аза, йиғинларга фақат уйнинг ёши каттаси бориши ўзига яқин бўлмаган жойларга келинларнинг қадам босмасликлари қайнона борса ҳаммасини ўрнига ўтиши одатий ҳолат эди.
Қиз бола яқин жойга ҳам бормас эди, бўй етган қизларни яқин қариндошиникига ҳам чиқаришмас эди, уят бўларди.
Қизлар рангли, ялтироқ кийимлар асло кийишмас, нозик, уятли аъзоларини кенгроқ кийимлар ёки нимчалар билан бекитишарди.
Уларнинг нархлари қиммат, обрулари баланд, харидорлари бисёр эди.
Аёллар орасидаги илк бузилиш маъракаларга боришдан бошланган йиллари қишлоғимиз кексалари уйимизга йиғилишди.
Уларнинг тинчини бузадиган бирор бир ёш бола, бирор бир шовқин ёки ортиқча ҳаракат бўлмасди, кекса аёллар кўп, жуда кўп, ўзларининг ёшларига мос кийинишиб, бошларида оқ дока рўмоллари билан нурли ҳолатда савлат тўкиб ўтиришарди, айтаяпману кўзларимга кўриниб кетяпти, охиратлари обод бўлгурлар.
Шу куни чой олиб кирдим, қулоғимга чалинган момоларим сўзлари бир умрга дилимда муҳрланиб қолди.
Ибодат каттаонамиз( Аллоҳ раҳматига олгур) айтдилар.
—Ҳозирги одамларга ҳайронман, бир уйда иккита келин бўлса ҳам қайнонаси билан кириб келяпти, тўйю азага, учта бўлса учаласи ҳам.
Тўйда ҳам шу аҳвол, азада ҳам.
Тўй ёш—қариники зарурга борилади аммо азада...
Уйни каттаси боргандан сўнг келинларига нима бор экан, фотиҳада.
Рўзғори бўлак бўлиб чиқиб кетган бўлса ҳам қайнонаси бордими, тирикми қайнонаси ёки онаси бўлди ҳаммасини ўрнига ўтади, келин уйида ўтирсин, боласига қараб,
Кексалар бир —бирини маъқуллашиб гапга тушиб кетишди.Ишимни битириб чиқиб кетдим, уларни кейинги гапларидан хабарим йўқ аммо
ҳанузгача ўша гап қулоғим остида жаранглайди.
Улар қўшни келинга ҳам, қўшни қизга ҳам кўз, қулоқ эдилар, идиши ювиқсизми, ҳовлиси бетартибми ўгит беришар, йўл—йўриқ кўрсатишар, айбини бекитишарди.
Ҳозирги кунда онасини, бувисини, ўқитувчисини гапини кўтаролмай гап қайтарадиган, устозларини беҳурмат қиладиган, оро— торо юришнинг оқибати вой бўлишини кўриб туриб ҳам ибрат олмаганлар уларнинг неваралари, чевараларидирки, Аллоҳ инсоф берсин, ҳолимизни ўнгласин.
Бугунги кунни бориш—келишлари, тирсиллаган кийимлар, турли буёқ анжомлари ва сунъий ҳуснга ўчлик аёлу, қизлар орасида авж олган.
Қизларни, келинларни, ёши катталарни ўзини тутишлари, қўйингки, ҳар бир сунъийлик нархларини пастлатиб, обруларидан айириб, пешонасига минг бир дашномлар келтиряпти.
Ўзни ўнглаб олиш вақти, қадриятларни тарғиб қилиш вақти қачон келаркин?
Бунинг ўрнига тик ток, телеграм, файзибоғларда ҳар хил ёшдаги аёлларни ҳар тур масхарали чиқишларини кўрганинг, эшитганинг сари ўлгинг келади одам, ёшларни ёш, ақли йўқ десангиз, ёши катта, сочи оқарган аёллар ҳам ўз ёшига номуносиб қилиқли чиқишлари билан дилингизни хуфтон қилади.
Қаёққа қараб кетяпмиз, азизлар.
Бу ишларнинг хунини ҳаммамиз тўлаймизку, ахир.
Амин дейлик.
Аллоҳ инсоф берсин, Ўзи ислоҳ қилсин.
Муҳаммад алайҳис салом умматимиз алҳамдулиллаҳ, мос бўлишга ҳаракат қилайлик, бир биримизни яхшиликка чорлайлик.
Ноўрин гапирган бўлсам узр аммо қуюшқондан чиққанлар кўпчиликни ташкил этяпти.
Хатирчи туман
"Деҳқонобод" маҳалласи.
Асомова Шоҳиста