Қайноналар, сизга нима бўлди?!!

10-12-2021, 20:34 admin Мақолалар 627

Қайноналар, сизга нима бўлди?!!
"Кимга аллоҳ нур бермаган бўлса, унга нур йўқдир" ( Нур сураси , 40- оят)
Суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат аломатларини шундай таърифладилар:
" Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда
зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қотиллик кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда
одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар "..
Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?"
"Бу ҳодисалар охир замонда содир бўлади"дедилар..
Мана шу аломатларга қараб туриб, қўрқиб кетасан киши....Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг айтган қиёматнинг ҳамма аломатлари содир бўлаётгандай.. хушунинг йўқолиши, тасодифий ўлимларнинг кўплиги, зилзилалар, қотилликлар, одамларнинг бир- бирига зулм қилиши... Буни мавзуга нима алоқаси бор дерсиз... Жудаям алоқаси борда.Одамлар маъсиятли ишлар билан мақтанадилар, деяптилар. Ахир бугунги кунда биз қилаётган ишлар маъсиятли бўлмай нима? Аксарият оилаларда аёллар ҳукмрон, эркакларга сўз йўқ. Ўғиллар она хоҳиши билан уйланяпти , она хоҳиши билан ажраляпти.Келин ўзи тушган хонадон учун хизматкор , чўридек қабул қилиняпти. Ҳамма ишни келин бажариши керак. Оила, бола- чақа, мол- ҳол, агар бўлса, давлатнинг иши, меҳмон кутиш, ҳовли- ҳарамни тоза тутиш.. эҳҳе.. айтиб адо қилолмайсиз.. ахир у бечора қай бир ишга улгурсин? Сиз ҳам ёрдамлашингда, қайнона пошша!! Келин бегонадир, невара сизнинг фарзандингиз пушти камаридан дунёга келганку? Ҳозир уни увол қилиб , охиратда қандай жавоб берасиз?!!
"Яхши " одатни ўрганибсиз, қаерда сизга ёқмайдиган нарса турганибўлса , дарҳол расмга олиб, ўғлингизга ташлаб юборяпсиз. Бу билан гуноҳ содир этаётганингизни биляпсизми? Жосуслик, чақимчилик, оилабузарлик... Бунга ўзингиз тугул турмушга чиқиб кетган қизингизниям аралаштириб , униям гуноҳга ботиряпсиз!! Бирингизни ўғлингиз Россияда туриб хонадонлардаги жанжаллардан ҳар лаҳзада хабардор, бирингизники ҳарбий бўлатуриб оилавий ғиди- бидидан безор бўлиб, " бўлди, йиғиштир нарсаларингни , онангникига жўна" деб турибди. Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни қилмишини кузатиб, амалига яраша ажр беришини унутиб қўйдингизми? Қилишингдан топ деб бошингизга бало ёғилса, кейин бошингизни қайси тошга урмоқчисиз?
Ёшларнику ёш экан деймиз, сизга нима бўлди? Кетаверсин, ўғлимга қиз олиб бераман дейсиз !! Ҳой , барака топгур, ўша қиз ҳам бир кундан кейин жувон бўлади. Униям оғзида бир қарич тили бўлса, уям фариштамасдир, қилмишингиз ўзингизга қайтса, чидаб биласизми? Осонгина оила бузиб юбориляпти. Фақат оллоҳимнинг ўзига ҳавола қилиб кетиб қолишяпти, келинчаклар. Шуларни нари борса, икки , уч йилгина аввал яхши қиз экан деб келин қилгансиз. Инсофга келинг, азиз қайнонажонлар, токи умрингизни охири вой бўлмасин!!
Келинлари билан неча йилларки, баҳамжиҳат яшаб келаётган қайноналардан ўрнак олинг, элдан уялинг, энг муҳими, Аллоҳдан қўрқинг,охиратингизни куйдирманг!!
Келинлар билан иттифоқда яшаётган қайнонажонларнинг умрлари зиёда бўлсин, оллоҳим икки дунё саодатидан айирмасин, илоҳим!!
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш