Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

8-12-2021, 10:28 admin Мақолалар 480

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон Республиеасининг Конституцияси 1992-йил 8-декабр кунида қабул қилиниб, мустаҳкам ва кучли юридик кучга эга бўлганлиги сабабли ҳозиргача халқимизнинг манфаати учун улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқароларнинг тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясиқабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ҳозирга қадар айрим ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб келинмоқда. Ва буларнинг барчаси инсон ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишда, халқининг ҳаётидан рози бўлиб, тинч-осуда хотиржам яшашлиги учун қилинаётган эзгу амаллардир. Қонунларга риоя қилар эканмиз, жиноятчиликларнинг камайишига, ватанимиз равнақига, диний бағрикенглик тамоилига, ибодатларимиз учун берилаётган эркинликлар, хотиржам яшашимиз учун кенг замин яратилиб борилаётганини гувохи бўламиз. Нафақат ўзбек балки, ватанимизда истиқомат қилаётган турли халқ, миллат вакилларининг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётганлиги ва эркин ибодат қилишлари, ўз диний қадрият, урф одатларига амал қилишларида яратилган шароитлар кўзни қувонтиради. Бу каби оқил қарорлар жамиятимизда динлар аро, миллат ва элатлар аро тинчлик,тотувлик хотиржамликни та'минлайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Қомусимизни 52-моддасида Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш ҳар бир юртимиз фуқаросининг бурчидир-дея белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон бизнинг уйимиз, киндик қонимиз тўкилган макон, фарзандларимиз яйраб ўсаётган гўша албатта барчамизники. Унинг ҳар қаричини зару тиллога тенг билиб қадрига етмоғлигимиз лозим. Тинчлигимизни асраб авайлашга ҳар биримиз ма'сулмиз. Аллохнинг бандасига берган не'матларидан бири бу тинчлик не'матидир. Ана шундай ҳадя этиб берилган гўзал неъматларнинг шукронасини қилиш, доим огоҳ бўлиш, қонунларга бўй сўниш, ҳурмат билан муносабатда бўлиш, келажак учун мустаҳкам пойдевор қуриш ва унинг йўлида ҳисса қўшиш барчамиздан улкан ма'сулиятни талаб этади.
Шундай экан азизлар жаннатмакон юртни бизга макон қилиб сийлаган Аллоҳга шукроналар қилиб, қўлимиздан келгунича юртимиз тинчлиги, равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик! Ана шундагина ҳар биримиз одамийлик деб аталмиш юксак номга сазовор ва Ватанимиз олидаги бурчимизни адо этган бўламиз.

Кўкдаги ой ҳавас билан боқади
Заррин қуёш, кулиб нурин сочади
Манглайингда минг гўзаллик балқади
Жоним каби асрай сени, эй Ватан!

Барча азиз юртдошларимизга Қомусимизнинг бугунги байрами муборак бўлсин!

ЎМИ Навоий вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш