Она халқим байрам муборак!

7-12-2020, 11:48 admin Мақолалар 737

Юксакка бўй чўзган Ўзбекистоним
Ҳар соҳада ўзган жону жаҳоним
Шижоатла оқсин танамда қоним
Жоним каби асрай сени, эй Ватан
Фарзанд номим оқлай энди қўй мен ҳам.

Мустақил Ўзбекистонимизнинг улуғ байрамларидан бири бу Конституция қабул қилинган кундир. Аллоҳнинг бизга берган неъматларидан бири тинч ва осойишта юртимизнинг ўзининг қонунига, бойлигига, урф-одатларига, тилига, динига эга эканлигидир. Буюк боболаримиз қони сингган она юртимга байрамлар, янгиланишлар ярашади.
Конституция - давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб қўяди.
Конституция меъёрлари билан жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар мустаҳкамланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 - декабрда қабул қилинган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганини нишонлаш мақсадида-8-декабр умумхалқ байрами-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинди. Ва шу куни дам олиш куни деб белгиланди.
Ўзбекистон халқи: инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқароларнинг тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирга қадар айрим моддаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб келинмоқда. Ва буларнинг барчаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, Ўзбекистон халқининг ҳаётидан рози бўлиб, тинч-осуда ватанда хотиржам яшаши учун қилинаётган эзгу амаллардир. Шу қонунларга риоя қилар эканмиз жиноятлар камайишига, ватанимиз равнақига, эмин-эркин, хотиржам яшашимиз учун замин яратган бўламиз. Нафақат ўзбек балки, ватанимизда истиқомат қилаётган бошқа халқ вакилларининг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинган ва эркин ибодат қилишлари учун кенг шароитлар яратиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг 18-моддасида барча фуқаролар қонун олдида тенглиги кафолатланган. Миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар улар қонунан ҳимоялангандирлар.
31-моддада эса ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Виждон эркинлиги-инсоннинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқдир. У инсон ҳуқуқлари эркинликларининг ажралмас қисмидир. Қонунда ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 52-моддада Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш-Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир-деб таъкидланган. Шундай экан бу жаннатмакон юртни Аллоҳ таоло бизга насиб қилгани ва макон қилгани учун шукр қилиб, қўлимиздан келганча унинг равнақига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Зеро шунда одамийлик номимизни оқласак?


Аллоҳ яратди бизни шукр қилмоқ учун
Яратганга ҳамд айтиб зикр қилмоқ учун
Ғам-ташвишга ботганда сабр қилмоқ учун
Бу ўткинчи дунёда ҳаммамиз меҳмон
Улуғ номинг асрагин ҳазрати инсон!

Конституциянинг 57-моддасида турли хилдаги ҳарбийлаштирилган бирлашмалар, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланган.
Бу билан турли хилдаги бузғунчи ғоялар асосида бирлашаётган оқимларнинг йўли нотўғрилиги ва улар қонун билан тақиқлаб қўйилганлигини англаш қийин эмас. Турли фирқаларга бўлиниш ҳалокатга етаклашини Аллоҳ таоло ҳам ўз оятида айтиб ўтган. "Аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки улар учун (Аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаҳаннам) бордир.(Рад, 25)
Тарқалиб кетмасдан бир жон, бир тан бўлиб эзгулик йўлида бирлашсак Ўзбекистонимиз бунданда юқори чўққиларни забт этишга бизнинг ҳиссамиз ҳам қўшилар эди. Доим ақл юргизиб, яхшиларга эргашсак, тўғри йўлни топа билсак энг катта ютуқ шудир.


Яхшиларга эргашсанг кутар сени саодат
Ёмон бўлса йўлдошинг йўлнинг охири зулмат
Тўкис ибодат ила Аллоҳга қил итоат
Бу Муҳаммад йўлидир қўниминг бўлар жаннат!

Конституцияда белгилаб қўйилган қонунларнинг барчаси нечоғлик ҳаётимизда аҳамиятли эканлигини англаш қийин эмас. Жамиятда, давлатда қонун устивор бўлар экан, шу юрт равнақ топишда давом этаверади, шу халқ ўзини хотиржам ҳис қилиб, тинч-осуда юртда эркин яшаб,тоат-ибодатини қилаверади. Халқнинг дуолари, шукронаси Аллоҳнинг баракаси, нури бўлиб заминимизга ёғилаверади. Энг муҳими бизни ҳимоя қилувчи, ҳақ-ҳуқуқларимизни поймол бўлишида йўл қўймайдиган кучли юридик кучга эга бўлган устивор қонунимиз борлигини ҳис қилиб яшаш бизни хотиржамликка чорлайди. Энг муҳими неъматлар шукрини қилиб, Ватанни Аллоҳ учун севайлик, унинг равнақига Аллоҳ учун ҳисса қўшайлик, уни ёмонликлардан асрайлик, шояд иймонимиз зиёдалашса, барча эзгу амаллар сабаб Аллоҳ бизни раҳматига мушарраф этса. Азиз юрдошларим улуғ байрам барчамизга муборак бўлсин ! Роббим доим барчамизни паноҳида асрасин ! Қонун устувор бўлган юртимиз бунданда гуллаб-яшнасин!


Навоий вилояти Қизилтепа тумани Хафқорён МФЙ отинойиси
Шохназарова Меҳригул Ҳалимовна.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш