"Қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!"

30-11-2021, 13:10 admin Мақолалар 541

"Қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!"

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Мусулмонлар ўзи хаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб келадилар.
Ёшу- қари, эркагу- аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилишни ўзига фарз деб билади.
Хадиси шарифда илм талаб қилиш хақида Росулуллоҳнинг ҳадислари мавжуд.
Гоҳида, мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, "Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз" ёки "Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз", – дейишади.
Фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз" тафриқ" дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб мархамат қилдилар:
яъни: "Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!" (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олганлардан эмас,балки устозларимиздан ўрганмоқ лозим.
Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш