Ислом дини маърифат ва эзгулик дини сифатида

14-09-2021, 13:48 admin Мақолалар 513

Ислом дини маърифат ва эзгулик дини сифатида
Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони Каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифларда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган
муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган.
Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга таратганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Ана уша даврни яхшилаб ўрганган ғарблик инсофли шарқшунослардан бири Ислам умматини «ёппасига мадрасага қатнайдиган» уммат деб васф қилган.
Бу жуда ҳам туғри васфдир. Ўша ҳамма бутунича Ислом шариати буйича ҳаёт кечирган вақтда Ислом нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир ўлкада илм-фан, маърифат ва маданият гуллаб-яшнаган. Илмнинг ҳар бир соҳасида оламшумул кашфиётлар қилинган, улкан уламолар етишиб чиққанлар.
Уламоларимиз умматнинг йўлбошчиларидирлар. Улар қўлларида илм машъали билан одамларнинг йўлларини ёритиб берувчи устозлардир. Улуғларимиздан бирлари шундай деган эканлар: “Агар уламолар бўлмаганида кишилар чорва ҳайвонлари каби бўлардилар”. Халқимиздаги “Устоз – отангдан улуғ” деган нақл бежизга айтилмаган. Ота-оналар фарзанднинг камолотида қанчалик ўрин эгалласалар, уламолар, устозлар унданда баландроқ мартабада турадилар. Зеро, улар одамларнинг динларига масъулдирлар. Биз улар сабаб Аллоҳни таниймиз, У Зотга қандай қилиб ибодат қилишни ўрганамиз. Улар бизларга иймон ва куфрни, савоб ва гуноҳни, ҳалол ва ҳаромни, яхши ва ёмонни таълим берадилар. Улар бизларни жаннат сари етаклаб, дўзахдан қутқарадилар, зулматдан нурга олиб чиқадилар. Қанийди уларнинг дин йўлида, уммат ислоҳи йўлида чеккан заҳматларини билганимизда! Қанийди кечалари кўзларининг нурини сарфлаб илм ўрганган олимнинг заҳматини ҳис қилганимизда!
Афсуски, ҳозирда айрим жоҳиллар илм ўрганиш, уламолардан таълим олиш ўрнига уларни беҳурмат қилишмоқда, озор беришмоқда. Улар илмнинг, уламоларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаларини қаердан ҳам билишсин! Ҳозирда ислом умматининг парчаланиб кетишига асосий сабаблардан бири – мутаассиблик, уламоларни ёмон отлиқ қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ерга уришдир. Шунинг учун ҳам ёшларимиз илм олишлари, илмни ҳам ишончли зотлардан олишлари, маърифат ва одоб-ахлоқ ҳосил қилишлари фарздур.
Ўзбек халқи ҳаётига диний қадриятлар, исломий тушунчалар чуқур сингиб кетган. Ёшларни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада амалга оширилган кўплаб бунёдкорлик ишлари – динга оид минглаб китоблар нашр этилиши, масжид ва мадрасаларни обод қилиниши, буюк алломаларнинг таваллуд саналарини дунё миқёсида нишонланиши, уларнинг мақбараларини зиёратгоҳларга айлантирилиши – буларнинг барчаси ўзбек халқининг ислом динига меҳр-муҳаббати, ҳурмат-эҳтиромининг яққол тасдиғидир. Зеро, алломаларнинг илмий-маънавий мероси ўзбек миллати, халқи ғурурига ғурур қўшиб, уларнинг ворислари сифатида ягона халқ бўлиб яшашида куч-қувват бағишлайди.


Конимех тумани “Қилич ота”
жоме масжиди имом-хатиби С.Ахмедов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш