Уч талоқнинг ҳукмини биласизми?”

30-11-2021, 13:08 admin Мақолалар 483

“Уч талоқнинг ҳукмини биласизми?”
Яхши одоб аслида нафснинг камолотга етгани унинг интизомлилиги, яхшиликда эканлигидан дарак беради. Одоб масалалари шариатимизда ўта муҳим ўрин тутади. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. Чунки Қуръони Карим ва Суннатда барча нарсанинг одоблари кенг баён қилинган. Охирги пайтларда оилани ўйинчоқ деб билиб, оғзидан бўлди-бўлмади гаплар, хақоратлар ва шу билан биргаликда “талоқ” сўзига алоқадор бўлган лафзлар билан муомилада бўладиган ва “талоқ” сўзининг маъно-ю моҳиятини тушунмасдан бемалол гапирадиган ёшлар кўпайиб кетди. Оилавий ажримлардаги фаолиятимиз борасида шу нарсаларни гувоҳи бўлдикки, “уч талоқсан”, “ўн талоқсан”, ҳатто “минг талоқсан” – деган сўзларни айтиб пароканда бўлаётган оилаларни гувоҳи бўлдик. Бу сўзлар Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради, шайтонни эса хурсанд қилади. Имом Молик Рахматиллоҳи алайҳдан ривоят қилинади, бир киши Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: - “Мен хотинимни юз талоқ қилдим, бунга нима дейсиз?” деди. – Ибн Аббос шундай деди. “Сендан уч талоқ билан ажрабти, 97 тасининг ҳукми шуки у билан Аллоҳнинг оятларини ўйин қилибсан!”. Солим рахматиллоҳи алайхдан ривоят қилинади: “Ким аёлини уч талоқ қилса, аёли талоқ бўлади ва у Аллоҳга осий бўлади”-дедилар. Ибн Қудома ал-Мақдисий ал-Ханбалий рахматиллоҳи алайх айтадилар: “Агар бир сўз билан уч талоқ қилса, учта талоқ юз беради ва аёл бошқа эрга тегиб чиқгунга қадар бу эрига ҳаром бўлади. Бу холат дуҳулдан олдинми ёки кейинми (эр-хотин қовушганми, қовушмаганми) бунинг аҳамияти йўқ”. Бу қарор Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амир, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Хурайра Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Хатто сахобалар пайтларида ҳам “уч талоқ” ҳақида хукм сўраб келганларнинг барчасига оиламни қайта тиклашга зора бирор йўл чиқиб қолар деган илинж бўлган. Шу умидда улар олим ва сахобаларга мурожаат қилганлар, лекин бирорта сахоба “Сенинг болаларинг ёш, уларни тирик етим қилиш дуруст эмас, устига-устак хотинингни яхши кўрар экансан, қилган ишингдан пушаймон эканлигингни ҳам ҳисобга олиб аёлингни қайтариб олишинг жоиз бўлади”-деган фикрни билдирган эмас. Чунки улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол дейишнинг зарари “Бир мусулмон оиласини сақлаб қолиш”нинг фойдасидан хавфлироқ эканлигини яхши билар эдилар. Хадиси шарифларда талоқнинг хазили ҳам, жиддийси ҳам жиддий эканлиги тўғрисида баён қилинади. Шариатимизнинг асл моҳиятини билмайдиган ва англаб етмаган кишилар бу сўзларни билиб-билмай ишлатаверишади. Баъзида маст холатда оғзига келган сўз билан талоқ беришади ва яна эртаси куни ҳеч нарса бўлмагандек, аёли билан бирга яшайверишади. Агарда аёл оқила бўлса никоҳи учун қайғуради. Ойдинлик киритиш учун шошади. Қайта никоҳлатиш чораларини кўради. Ханафий мазхабимизга кўра хотинга бирдан “уч талоқ” айтиш бидъат ва гуноҳ амаллардандир. Расулуллоҳ (саллолоҳи алайҳи васаллам) хотинига “уч талоқ” қилган кимсани эшитиб қолиб қаттиқ ғазабланганлар ва “Мен сизларнинг ораларингизда бўлиб туриб ҳам Аллоҳнинг Китобини ўйин қиласизларми?!”-деб ғазабланганлар. (Имон Насоий ва Сарахсий ривояти). Пайғамбаримиз (саллолоҳи алайҳи васаллам) бу борада Аллоҳнинг Китоби амри билан хазил қилиш жоиз эмаслиги тўғрисида огоҳлантирадилар. Зарурат юзасидан талоқ айтишга тўғри келса, “бир талоқ” – қўйиш лозим бўлади. Аёлига бирданига “уч талоқ” қўйиб бўлмайди. Эркак зоти ўзини тута биладиган, ғазабини ичига юта оладиган, виқорли, ҳар бир ишини, гапини, охирини ўйлаб йўл тутадиган бўлишлиги лозим. Аллоҳ таоло шул сабабдан ҳам эркак кишига “талоқ” қилиш хуқуқини берган. Талоқ билан хазиллашиб бўлмайди. Бу борада билмасдан гапириб юбориш ҳам қабул бўлиб қолишлиги айтиб ўтилган. Эркак киши арзимаган нарсага қизишиб аёлини “уч талоқ” қилишидан сақланиши лозим, чунки талоқ Аллоҳ таолонинг рухсат берган нарсалари ичида энг ёмон кўрилган амал эканлигини ёдимиздан чиқармайлик. Талоқ сўзи эрмак қилиш учун ёки хақорат учун ишлатилмайди. Кўпгина ёшлардан нега хотинингизни талоқ қилдингиз деган саволга билмай ёки хазиллашиб бериб қўйдим деган жавобни беришади. Ваҳоланки шариатни билмаслик ҳеч кимни маъсулиятдан халос этмайди. Илм олиш ҳар бир мусулмонга фарз. Демак, ҳар бир инсон талоқ борасидаги илмни ҳам олишлиги зарур. Талоқ масалалари ҳал қилинаётган пайтда уламоларимиз бир қанча аҳли илмлар билан маслаҳатлашиб фиқхий ва фатво китобларни кўриб чиқиб, эр-хотин сўзларини биттама-битта текшириб, ўша ерда хозир бўлган гувоҳларни эшитиб кўриб, эр-хотиннинг холатларини инобатга олиб, шаръий ҳукм чиқарадилар.
Савол туғилиши мумкин. Маст кишининг талоғи ўтадими? Талоқ фақат мукаллаф эрдан воқий бўлади. Гарчи у маст бўлса ҳам. Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. “Барча талоқ жоиздир, фақат эси йўқнинг ақлини йиғиштира олмайдиганннинг талоғи мустасно”. Бу ерда эси туғма паст киши ҳақида гапирилмоқда, лекин инсон ўз ихтиёри билан маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қорадорига ўхшаш нарсалар истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса талоқ тушади деган ривоятлар ҳам бор. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, талоқнинг хазили ҳам, чини ҳам қабул бўлиб қолишлигидан ҳар иккала томон ҳам ниҳоятда эҳтиёт бўлишликлари керак.
Шуни унутмаслигимиз лозимки, жамиятда уч талоқдан сўнг никоҳланган оилалар кўпаяр экан, жамият таназзулга юз тутади. Чунки бир-бирига ҳаром бўлган эр-хотиндан вужудга келган авлоддан юрт, миллат, ватан йўлида ҳеч қандай яхшиликни кутиб бўлмайди. Аксинча, зинодан вужудга келган фарзанд ноқобил, жамиятга фойдаси йўқ бўлиб ўсиб унишини уламоларимиз таъкидлашган. Шунинг учун ҳам талоқ сўзи айтилса Аллоҳ таолонинг аршиси ларзага келади.
Аллоҳ барчаларимизни никоҳ ва талоқ масалалар борасида Қуръон ва Суннатга эргашиб амал қиладиган бандалардан қилсин.



ЎМИ Навоий вилоят бош имом-хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш