"Илм ва илм аҳлини хурмат қилиш".

26-11-2021, 09:59 admin Мақолалар 384

"Илм ва илм аҳлини хурмат қилиш".

Бисмиллаҳир рохманир рохим

" Албатта , Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларигина қўрқурлар".
(Фотир сураси,28- оят).
Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис қилиб, бу дунёнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақл билан Аллоҳни таниган, кундан қўрққан одамгина ҳақиқий олим ҳисобланади.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ оғир бетоб бўлиб қолди. Устози Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ уни бир неча марта зиёрат қилди. Охирги марта зиёратига келганида шогирдининг аҳволи янада оғирлашган эди. Устоз истиржо айтди-да, «Ўзимдан кейин уни имом қилиб тайинламоқчи эдим. Агар у вафот этса, бу илм борасида катта йўқотиш бўлади», деди.
Аллоҳ Абу Юсуфга шифо бериб, касалдан фориғ қилди. Одамлар «Сиз бетоб ётганингизда Абу Ҳанифа шундай деди», дейишди. Абу Юсуф бундан ғурурланиб кетди. Одамларнинг ҳам унга ҳурмати ортди. Фиқҳдан масала айтиш учун алоҳида мажлис тузиб, Абу Ҳанифанинг мажлисига бормай қўйди.
Абу Ҳанифа шогирдининг келмай қўйгани сабабини одамлардан сўраган эди, устози айтган гапдан кейин унинг ўзи фиқҳ мажлиси тузганини айтишди.
Абу Ҳанифа бир кишини чақириб, шундай деди: «Абу Юсуфнинг мажлисига бориб, унга шундай савол бер: «Бир киши бўёқчига кийим олиб борди. Уни бир дирҳамга бўяб беришга келишиб, кийимни ташлаб келди. Бир неча кундан кейин кийимини сўраб борган эди, бўёқчи: «Менда сенга тегишли ҳеч нарса йўқ» деб, кийимни олганини инкор қилди. Кийим эгаси бир муддатдан кейин яна бўёқчининг олдига бориб, кийимини талаб қилди. Бўёқчи унга кийимини бўялган ҳолда қайтариб берди. Шунда кийим эгаси бўёқчига келишилган пулни бериши керакми ёки йўқми?» Агар Абу Юсуф: «Бериши керак» деса ҳам, «Бериши шарт эмас», деса ҳам «Хато қилдинг», дегин». Ҳалиги одам Абу Юсуфнинг мажлисига бориб, шу саволни берди. Абу Юсуф: «Бериши керак», деб жавоб берди. У одам: «Хато қилдингиз», деди. Абу Юсуф бир муддат ўйланди-да: «Йўқ, бериши шарт эмас экан», деди. У одам яна: «Хато қилдингиз», деди. Абу Юсуф шу заҳоти ўрнидан туриб, Абу Ҳанифанинг олдига келди. Абу Ҳанифа: «Сени бу ерга бўёқчининг масаласи олиб келдими?» деди. Абу Юсуф: «Ҳа», деди. Абу Ҳанифа: «Субҳаналлоҳ! Ким экан у, ўтириб олиб, фатво берадиган? Ижара масаласида тўлиқ жавоб бера олмайди-ю, одамларга Аллоҳнинг динидан гапирадими?» деди. Абу Юсуф: «Эй Абу Ҳанифа, менга бунинг «ҳукмини ўргатинг», деди. Абу Ҳанифа: «Бўёқчи кийимни «Мен олмадим», деб инкор қилгандан кейин бўяган бўлса, кийим эгаси унга пул бермайди. Чунки бўёқчи кийимни ўзи учун бўяган ҳисобланади. Агар кийим олганини инкор қилишдан олдин бўлган бўлса, кийим эгаси хизмат ҳақини бериши лозим бўлади. Чунки бу ҳолатда кийимни эгаси учун бўлган бўлади», деди. Шунда Абу Юсуф: «Ким энди мен илмга муҳтож эмасман, деб ўйласа, ҳолига вой!» деди.
Демак илмни зарра нарсалар- у, биз кичик деб айлаган нарсада ёҳуд биз учун катта ҳисобланган нарсаларда ҳам кўриш мумкин экан.
Аллохнинг розилигини топиш учун илм керак.
Қолаверса дўзахдан қутилиб, жаннатий бўлиш учун ҳам илм керак.
Худди оила қуриш учун илм керак бўлгани каби, бу дунё саодатини топиш учун илм керак.
Севикли пайғамбаримиз Мухаммад мустафо соллоллоҳу алайхи васаллам: " Илм талаб қилиш хар бир муслим учун фарздир", деганлар
Хулосамиз ўлароқ, барча хохиш ишларнинг ижобати --- Илм аҳлини ҳурмат қилиш бўлади.

Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш