«Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фиқҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасди. Бир куни у менга: «Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!»,- деди. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб қолганимни сезиб, сўраб-суриштирибди. Имкон топиб бир дарсга борганимда: «Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!»,- деди. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашяпганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтди. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён берди ва: «Буни оиланга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!»,- деди. Қарасам ҳамёнда юз дирҳам* бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам берди. Шу тарзда мендан хабар олиб турди, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзи пул берарди. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди...»
Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ
• Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ эсимга тушиб кетди...
• У зот ҳам шогирдларини ҳолидан хабар олиб турардилар, касал бўлса бориб кўрардилар, муаммоларини то ечилмагунча суриштирар, ташвишда шерик бўлардилар.
• Дарсда вазифа буюрсалар: «Мен ўзим бу таржимани ёки мақолани бир кунда ёзиб ёки таржима қилсам бўлади, аммо сизлар ҳам бу улуғ ишга кўникинглар, дейман. Дин бир кишининг ишимас, уни Аллоҳ Ўзи суйган бандаларига юклаб қўяди. Бу масъулият ва шарафни хис қилинглар!»,- дердилар...
• Аллоҳим! Динингга хизмат қилган улуғ зотларни Ўзинг Фирдавсда жамолингга меҳмон қил!
• Биз ғарибларни ҳам нажот топганлар зумрасига дохил айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
* Юз дирҳам бугунги ҳисобда ўн миллион сўм атрофидаги маблағ
Манба: Аброр Мухтор Алий саҳифасидан