АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

17-02-2020, 10:48 admin Мақолалар 724

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
- Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
- Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
- Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
- Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
- Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
- Буни болаларинга сарфлагин, - деди.

“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.
Манба: Bastomiy.uz телеграм саҳифаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш