"Ўргимчак тўрига илинган ёшлар".

17-11-2021, 14:09 admin Мақолалар 377

"Ўргимчак тўрига илинган ёшлар".
Маълумки, Ўзбекистон давлати мустақлликнинг илк кунлариданоқ ўзининг динга муносабатини аниқ ва қатъий белгилаб олди. Бугунги кунда динга бўлган қизиқишнинг кучайиб бориши глобаллашув жараёнларининг ўзига хос интиқоси дейиш мумкин. Афсуски, техналогияларнинг тез суратлардаги тараққиёти ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларнинг кенгайишига туртки бўлиб, геосиёсий мақсадларга бўйсундирилган, инсон қалби ва онги учун курашларнинг янгидан-янги усул ва воситаларининг кўпайиб бораётгани, айниқса, бу борада дин омилидан фойдаланишига уринишларида яққол намоён бўлмоқда. Сўнги йилларда дунёнинг қатор мамлакатларида турли ноқонуний қуролли тизимлар томонидан исломий давлат қуриш шиори остида инсониятга қарши жиноятлар содир этилмоқда, оқибатда Ироқ, Сурия, Ливия каби мамлакатлар иқтисодий таназзулни бошидан кечирмоқда. Энг дахшатлиси, ҳозирги кунда Ироқ, ва Сурия давлатларида фуқаровий ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум бўлган ҳолда кун кечиришга мажбур бўлмоқда. Ачинарлиси шундаки, навқирон, ғўр ёшларни ўз домига тортишга, ўргимчак тўрига илинтиришга муваффақ бўлмоқдалар, маънан қашшоқ ёшлар, ҳалигача алданиб, ўзини ҳам ота-онаси, яқин қариндош уруғларини ҳам азобга қўймоқдалар. Ижтимоий тармоқлар орқали алданиб қолмаслик учун видео лавҳалар берилиб, огоҳлантирилмасин, азоб кўриб яшашга, ўзларини ҳалокатга ташлаб, қонли уруш сари йўл олмоқдалар. Аслида эса ёшларни ўз сафига чорлаётган, ўзини "мужоҳид" деб танитаётган кимсалар тинч аҳолини қатл этмоқда, аёл-қизларни хўрлаб номусига тажоввуз қилмоқдалар, норасида болалар ўлдирилмоқда бу холатларнинг ҳеч бири на одамийликка, на ислом динига тўғри келмайди, ҳаттоки чумолини сабабсиз ўлдириш ислом динида қораланса, қандай қилиб одам зотини ўлдириш мумкин. Буни исботлаш учун қанча уринмайлик, инсон ўзи хулоса чиқармаса кейинги пушаймон ўзига душман бўлади. Инсон ўзини ўзи ҳалокатга ташлаши, Аллоҳ омонат қилиб берган жонига тажоввуз қилиши асло мумкин эмас, ислом динини ўрганиш учун Ўзбекистонимизда мадрасалар, олий мадраса, олий маъҳад, ҳадис мактаби, ақоид мактаби, мадрасаларда уч ойлик курслар фаолият олиб бормоқда, ўқиб илм савиянгизни оширишга ҳеч ким тўсқинлик кўрсатмайди. Бунинг учун инсонда кучли ирода, ва билим савияси мустаҳкам бўлиши керак.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова. Ч.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш